RU

Последние новости

01:25Пеп Гвардиола омадсиз мавсум ҳақида: "Барселона" ёки "Реал"да бўлганимда мени аллақачон ишдан бўшатишган бўларди"  2 00:55Клублар ўртасидаги ЖЧга қизиқиш жуда паст  1 00:30"Тоттенхэм" янги бош мураббийи учун 10 млн товон пули тўлайди  0 00:10Матеус Кунья: "Манчестер Юнайтед"ни болалигимдан яхши кўраман"  0 23:57Промес ҳибсга олинди, у 7,5 йилга қамалиши мумкин  0 23:31Жон Дуран "Ал Насср"дан кетиши мумкин  0 23:13"Арсенал"нинг таклифи "Спортинг"га маъқул келмади  2 22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  2 22:28Валерий Карпин - "Динамо" бош мураббийи!  3 22:16Расман: "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш  2 21:56"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент  14 21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  4 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2

“Насаф” президенти: “Жамоада ҳаммаси яхши бўлади” Новости

“Насаф” президенти: “Жамоада ҳаммаси яхши бўлади”

Сўнгги вақтларда “Насаф” жамоасининг молиявий ҳолати ҳақида кўпгина ОАВларда хабар ва мақолалар эълон қилинди.

Куни кеча ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қарши шаҳрига ташриф буюриб,  ҳозирги кунда клубда мавжуд муаммоларни муҳокама қилди. Ташриф давомида Умид Маҳаммаджанович клуб президенти,   Шуртангазкимё мажмуаси раҳбари Шуҳрат Асланов билан ҳам учрашди.

Биз “Насаф” клуби президенти билан боғланиб, ушбу ташриф ва жамоадаги вазият ҳақида айрим саволларга жавоб олишган уриндик.

 -“Насаф”ни бюджети ҳақида охирги пайтларда жуда кўп гап-сўз бўлаяпти. Лекин клуб бюджетига нима бўлганлиги ҳақида кимда аниқ “информация” бор? Суперлигада 12 та жамоа бор. Лекин ҳаммани “Насаф”ни бюджети қизиқтирмоқда, -дея гап бошлади Шуҳрат Чориевич.

-Шунга аниқлик киритиш учун ҳам ўзингизга мурожаат қилаяпмиз. Қолаверса, яқинда футболимиз раҳбарлари Қаршига ташриф буюриб, клубдаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишди...
-Жамоада ҳаммаси яхши бўлади. Куни кеча ЎФА 1-вице президенти Умид Аҳмаджонов Қаршига ташрифлари чоғида ҳам шу ва бошқа масалалар юзасидан фикр алмашдик. У киши футболни ривожлантириш бўйича масъул инсон. Ҳукуматни топшириғини у киши бажаради. Агар “Насаф”ни бюджети ҳақида гапирадиган бўлсам, клубдагилар ойма-ой пулларини олиб туришибди.

-Йил бошида жамоа ҳаммаси яхши бошландию, кейинчалик клуб атрофида турли хил салбий гап-сўзлар кўпайиб кетди. Бу асосан юқорида айтганимиздек, молиявий муаммолар билан боғлиқ масалалар...
-Менимча, клуб бюджетини бизчалик ҳеч ким кўриб, билиб тургани йўқ. Жамоада ҳозир ҳеч қанақа муаммо йўқ. Мамлакат раҳбари футболни ривожлантириш бўйича қарор қабул қилганидан сўнг бу сўзсиз бажарилади. Қарорнинг амалда бажарилиши учун барча ҳаракат қилади. Ўзбекистонда, биласиз, футбол клубларининг 99 фоизи давлат ташкилотлари томонидан молиялаштирилади. Шу сабаб   ҳомий ташкилотлар йил охиригача тасдиқланган смета асосида клубни молиялаштириб боради. Клубнинг бир йиллик сметасида белгиланган маблағ бир кунда эмас, балки йил давомида клуб ҳисоб рақамига ўтказиб берилади. Очиғи, “Насаф”даги ҳолат ҳақида ҳақида тарқатилаётган салбий хабарлардан кўпчилик безиб қолди. “Жамоа тарқаб кетаркан” дейишгача бориб етилди. Лекин, Худога шукр, мана жамоа бир маромда фаолиятини давом эттирмоқда. Шу сабаб мухлислардан хавотирга берилмасликларини сўрардим. “Насаф” ўзига хос тарихга эга вилоятнинг бош жамоаси. Ўйлайманки, жамоа бундан кейин ҳам ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда минглаб мухлисларини хурсанд этишда давом этади.


Азиз НУРИЙ суҳбатлашди.


Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика