RU

Последние новости

21:23Сардор Мирзаев 861 кундан кейин катта футболга қайтди  0 20:52Суперлига. "Пахтакор" сўнгги ўриндаги "Шўртан" майдонида очко йўқотди  52 20:28Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Бунёдкор"ни янчиб ташлади  9 19:49Арне Слот: "Одамлар Вирц атиги 22 ёшда эканлигини унутиб қўймоқда"  2 19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  1 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  16 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  17 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  1 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  3 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  3 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  5 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  14

“Насаф” ПФКда болалар учун байрам ташкил этилди Новости

“Насаф” ПФКда болалар учун байрам ташкил этилди

Теги :  Насаф
Бугун “Насаф” ПФКда болалар учун катта байрам ташкил этилди. 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан клубимизда болалар учун футбол байрами ташкил этилди.

Ушбу байрамда нафақат Қарши шаҳридан, балки вилоятимизнинг турли туманларидан, ҳаттоки қўшни вилоятлардан ҳам меҳмонлар – болалар футбол жамоалари ташриф буюришди. Байрамда 80дан ошиқ турли ёшдаги болалар футбол жамоалари иштирок этишди. Байрам иштирокчиларининг сони минг нафардан ошиқ бўлди.


“Насаф” футбол мактабида байрамни тантанали очилиш маросими ҳам ташкил этилди. Маросимда “Насаф” ПФК бош менеджери С.П.Кучеренко, бош мураббий Рўзиқул Бердиев, клубимиз маъсул ходимлари, мураббийлар ва футболчилар ҳам ҳозир бўлишди.



Очилиш маросимида Рўзиқул Бердиев сўзга чиқиб, байрам иштирокчиларини қизғин табриклади ва келгусида уларга футбол билан яқиндан ошно бўлишни тилади.


Шундан сўнг байрам иштирокчилари мураббийларимиз ва фуболчиларимиз билан эсдалик учун расмларга тушишди. Болажонлар учун айниқса ҳимоячимиз, Сербиялик футболчимиз Славко Лукич билан сўҳбатлашиш ва бирга расмга тушиш жуда қизиқарли бўлди. Болажонлар учун “Марказий” стадионимизга сайёҳатлар ҳам уюштирилди.


Шунингдек Қарши шаҳар ёшлар иттифоқи кенгашининг ташаббуси билан кўпчилик ёшларимизнинг фаол етакчилари ҳам стадионимизни томоша қилишиб, яқиндан танишишди.  


Байрамни ташкил этишдан кўзланган мақсадга эришилди. Буни  байрамда иштирок этган болаларнинг қувончидан ҳам билиш мумкин эди.

Байрам тадбирлари эрталаб 8:00дан бошланган ва айни пайтда ҳам давом этмоқда. Байрам сўнггида футбол учрашувлари ғолибларини тақдирлаш маросими ҳам ташкил этилади. Ғолибларга клубимиз раҳбарияти томонидан кубок, дипломлар ва эсдалик совғалари топширилади.

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика