“Насаф” назорат учрашувида "Машъал" устидан ишончли ғалабага эришди
10 окт 2021 19:41
Новости
“Насаф” назорат учрашувида "Машъал" устидан ишончли ғалабага эришди
Ўзингизга маълум, ФИФА кунлари сабабли Суперлигада тўхталиш юз берди.
"Бугун “аждарлар” қисқа танаффусдан унумли фойдаланган ҳолда, назорат учрашувида Муборакнинг “Машъал” жамоаси билан куч синашди ва якунда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда Шоҳмалик Комилов ҳисобни очган бўлса, Шаҳзод Шайманов 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенгалаштирди. Аммо иккинчи бўлимда вакилларимиз ишончли ҳаракат қилишди. Абубакр-Ризо Турдиалиев ўз алдамчи ҳарактлари билан “газчилар” ҳимоясини доғда қолдирди ва ҳисобни 2:1 кўринишга келтирди. Беллашувдаги сўнгги голга Дониёр Нарзуллаев муаллифлик қилди. Унинг тепган тўпи рақиб дарвозасининг олис бурчагига бориб тушди", – дея хабар берди "Насаф" матбуот хизмати.






Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Комментарии