RU

Последние новости

01:58"Милан"нинг Италия Кубоги финалидаги рақиби аниқ бўлди  0 01:00Паслар даҳоси: Хавининг Эл-Класикодаги энг яхши 5 ўйини  0 00:39Райан Гиггз Роналдунинг МЮдаги илк йилларини эслади  2 00:11Бернарду Силва: "У "Манчестер Сити" тарихидаги энг яхши футболчи"  0 23:47"Реал" Винисиуснинг ўрнига футболчи топиб қўйган  5 23:18ЛаЛиганинг апрель ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 22:53"Бухоро" — "Машъал" учрашуви қаерда бўлади?  3 22:35"Арал" Про-лигада ўз майдонида сўнгги марта қачон мағлуб бўлганди?  0 22:04"Олимпик" илк ғалабасини Қорақалпоғистонда қайд этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 21:46Винисиус Роналду каби маош олишни истамоқда  18 21:17Анри Бундеслигада иш бошлаши мумкин  1 20:52Неъматилло Қуттибоев: "Футболчилар ўйин бошланишидан олдин ғалаба қозондик деган кайфиятда майдонга тушишди"  1 20:22"Реал" "янги Криштиану Роналду"га қизиқмоқда  4 20:02Бинтсиз тез ёрдам, қулфланиб қолган эшик, кечиккан суҳандон - ПФЛ 3 клубга жарима солди  4 19:45"Манчестер Сити" "Реал"нинг икки ўйинчиси учун 200 млн евро тўлашга тайёр  4

Суперлига. "Насаф" - "Навбаҳор". 5 та гол урилган ўйинда Абдувоҳид Неъматов жамоасига ғалаба келтирди Новости

Суперлига. "Насаф" - "Навбаҳор". 5 та гол урилган ўйинда Абдувоҳид Неъматов жамоасига ғалаба келтирди

Суперлига 5-тур доирасидаги "Насаф" — "Навбаҳор" ўйини бўлиб ўтди.

"Насаф" – "Навбаҳор" 3:2 ТУГАДИ

30 июнь. Қарши. "Марказий" стадиони. 20:00

Бош ҳакам: Абдурашид Худойберганов

Қанот ҳакамлари: Ришат Нугманов, Руслан Серазитдинов

Захира ҳаками: Никита Мустафин

VAR: Акобирхўжа Шукуруллаев

AVAR: Александр Сидоров

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

Комиссар: Бекзод Арипов

Гол: Гиорги Никабадзе (Руслан Жиянов) 3, (0:1), Бобир Абдихолиқов (Шерзод Насруллаев) 8, (1:1), Фарруҳ Сайфиев (Гиорги Никабадзе) 12, (1:2), Шерзод Насруллаев (Шароф Муҳитдинов) 34, (2:2), Абдувоҳид Неъматов 65

"Насаф": 35. Абдувоҳид Неъматов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев (с), 6. Муродбек Раҳматов (8. Зафармурод Абдираҳматов, 46), 7. Акмал Мозговой, 10. Бобир Абдихолиқов (21. Дониёржон Нарзуллаев, 90+2), 14. Шароф Муҳитдинов (88. Марко Станоевич, 58) 22. Игор Голбан, 27. Ислом Кенжабоев (44. Шаҳзод Акрамов, 75), 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 30. Темур Чогадзе (9. Жавоҳир Сиддиқов, 75), 34. Шерзод Насруллаев.

Захира: 1. Умиджон Эргашев, 91. Зафар Сафоев,   25. Бекжон Раҳматов, 70. Жамбули Жигаури, 

"Навбаҳор": 1. Ўткир Юсупов, 6. Иброҳим Йўлдошев (11. Асадбек Собиржонов,77), 7. Азимжон Аҳмедов (с), 8. Сияваш Ҳақназари, 10. Жамшид Искандеров, 13. Филип Иванович, 17. Русланбек Жиянов, 21. Гиорги Никабадзе, 23. Йован Жокич, 34. Фарруҳ Сайфиев, 77. Аброрбек Исмоилов.

Захира: 12. Александр Лобанов, 4. Аброр Каримов, 5. Алижон Алижонов,  14. Жамшид Болтабоев, 15. Жавоҳир Абдужабборов, 24. Достонбек Абдулҳаев, 30. Жавоҳир Бахтиёров, 71. Наврўзбек Иминжонов.

Огоҳлантириш: Акмал Мозговой ("Насаф") 14, Гиорги Никабадзе ("Навбаҳор") 21, Йован Жокич ("Навбаҳор") 23, Шуҳрат Муҳаммадиев ("Насаф") 29, Темур Чогадзе ("Насаф") 36, Азим Аҳмедов ("Навбаҳор") 52,  Ислом Кенжабоев ("Насаф") 54


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


Учрашув якунланди. 

90+2. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Бобир Абдихолиқов ўрнига Дониёр Нарзуллаев тушди. 

90. Иккинчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди. 

85. "Навбаҳор" тўпни назорат қилмоқда. "Насаф" эса яхши ҳимояланяпти. 

75. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Ислом Кенжабоев ўрнига Шаҳзод Акрамов, Темур Чогадзе ўрнига Жавоҳир Сидиқов тушди.

65. ГОЛ. Дарвозабонлар дуэлида Абдувоҳид Неъматов Ўткир Юсуповга пенальтидан гол урди.

64. Тўп олдида дарвозабон Абдувоҳид Неъматов. 

62. ПЕНАЛЬТИ. "Навбаҳор" ҳимоячиси Филип Иванович жарима майдончаси ичида Голбанга нисбатан контакт ишлатди. ВАРда такрорий вазиятлар кўрилди. "Навбаҳор" дарвозасига пенальти белгиланди. 

60. Темур Чогадзе қулай позицияга чиқиб бориб зарба берди. Зарба ноаниқ. 

58. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Шароф Муҳитдинов ўрнига Марко Станоевич тушди. 

54. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Насаф", Ислом Кенжабоев

52. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Навбаҳор", Азим Аҳмедов 

46. ЎЗГАРИШ. "Насаф", Мурод Раҳматов ўрнига Зафармурод Абдираҳматов  тушди. 

Иккинчи бўлим бошланди. 

Танаффус!

45. Биринчи бўлимга 6 дақиқа қўшиб берилди. 

40. ЗАРБА. Бобир Абдихолиқовнинг ўзи зарба йўллади. Тўп тўғри Ўткир Юсуповнинг қўлига бориб тушди. 

36. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Насаф", Темур Чогадзе


34. ГОЛ. "Насаф" барибир ҳисобни тенглаштирди. Шароф Муҳитдинов супер пас билан Насруллаевни дарвозабон билан бирга-бир вазиятга олиб чиқди. У эса чиройли тарзда дарвозани ишғол қилди. Бу гол албатта ҳисобга олинади. Қаршида ҳақиқий олов ўйин, 2:2.

29. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Насаф", Шуҳрат Муҳаммадиев

29. Ҳакам ВАРни ўзи бориб кўрди ва голни бекор қилди. Тўп Бобир Абдихолиқовнинг қўлига тегиб дарвозага кирган деган хулосга келинди. 

23. ОГОҲЛАНТИРИШ. "Навбаҳор", ЙОван Жокич. 

23. ГОЛ. Қувлашмачоқ давом этади. Бобир Абдихолиқов  ҳисобни тенглаштирди ва ўйиндаги дублни қайд этди. Шароф Муҳитдинов жаримадан тўпни олдинга узатиб берди, Голбан боши билан Бобирга тўпни узатиб берди, 2:2. Яна ВАР ишга тушди. 

21. ОГОҲЛАНТИРИШ. Гиорги Никабадзе, "Навбаҳор"

14. ОГОҲЛАНТИРИШ. Акмал Мозговой, "Насаф"


12. ГОЛ. Қаршиида кетма-кет голлар шоуси давом этади. Фарруҳ Сайфиев "Навбаҳор"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. ВАР ҳакамлари жуда узооқ текширишлардан сўнг голни ҳисобга олишди. 12 дақиқада 3 та гол ажойиб!

8. ГОЛ. "Насаф" орадан кўп ўтмай "Навбаҳор"нинг голига жавоб қайтарди. Насруллаевнинг чап қанотдан узатиб берган тўпини жарима майдончаси ичида қабул қилиб олган Бобир Абдихолиқов осонликча голга айлантирди, 1:1

3. ГОЛ. "Навбаҳор" учрашувда ҳисобни очди. Сияваш Ҳақназарий Руслан Жияновни жуда қулай позицияга олиб чиқди, Жиянов эса тўпни Никабадзега узатди. У ҳужумга нуқтани қўйди. "Насаф" - "Навбаҳор" 0:1

1. "Навбаҳор"дан илк ҳужум кўрдик. Устунлик "лочинлар" томонида. 

- Ўйин бошланди. 

- Жамоалар майдонга чиқиб келди. 

Рейтинг: +19   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика