RU

Последние новости

21:08Расман: "Шўртан" Шайкуловни сафига қўшиб олди  0 20:53Рубен Аморим: "У МЮнинг келажаги"  0 20:37Давид Луис Конте ҳақида: "У билан доим жанжаллашардик"  0 20:22Эрон. "Персеполис" сафарда ғалабага эришди ва пешқадам бўлиб олди  0 19:49Каталония дербиси қайноқ ўтади. "Эспаньол" "Барселона"га қарши ўйин олдидан эҳтиёт чораларини кўрмоқда  2 19:30Эрон чемпионати. "Трактор" "Шамс Азар" меҳмони бўлди, Ҳамробеков 56 дақиқа ўйнади  1 19:13Расман: Ўзбекистон МТЖнинг дарвозабонлар бўйича собиқ мураббийи ОКМКда иш бошлади  2 18:56​Расман: "Андижон" грузиялик футболчи трансферини эълон қилди  4 18:36"Барселона" ва АПЛ клублари Камерун терма жамоаси ҳужумчисини кузатмоқда  1 18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  1 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  2 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  10 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  8 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  2

"Насаф" мухлисларига чипта етмади Новости

"Насаф" мухлисларига чипта етмади

Қаршининг "Насаф" клуби Суперлиганинг 10-турида "Бунёдкор"ни мағлуб қилди (4:1).

Тошкентдаги учрашувни томоша қилиш учун стадионга 11 минг мухлис ташриф буюрди. Мазкур баҳсга томошабинлар оқими "қалдирғочлар" раҳбарияти кутганидан анча кўп бўлгани туфайли ўйин учун чиқарилган чипта етмай қолди. Шундан кейин эски чипталар сотувга чиқарилган. Улар ҳам тугаганидан кейин стадион эшиклари очиб юборилгани айтилмоқда.

Энг қизиғи, стадионга мухлислар оқими 1-бўлимнинг охирига қадар давом этди. Шу воқеада "Бунёдкор" раҳбариятининг 2 та хатоси кўзга ташланиб қолди:

а) етарлича чипта чиқарилмагани боис клуб анчагина даромаддан қуруқ қолди.

б) чипталар фақат битта кассадан сотилгани туфайли узун навбат вужудга келди ва бу мухлислар учун катта ноқулайлик туғдирди.

Таклиф: Келажакда шундай муаммоларнинг олдини олиш учун барча жамоаларимиз чипталарнинг онлайн сотувини дарҳол йўлга қўйишлари керак. Бу ишончли, қулай ва шаффоф. Кеча стадионда ажойиб атмосфера юзага келтирган "аждарлар"га эса алоҳида респект!

Рейтинг: +64   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика