RU

Последние новости

08:17Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”  0 07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  9 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  0 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  1 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  7 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   17 21:35Тадич янги клубга ўтди  0 21:05"Бавария" футболчиси Лондон клубига ўтади  1

"Насаф" мухлисларига аталган нома Новости

"Насаф" мухлисларига аталган нома

“Насаф” мухлислари 22 августни сабрсизлик билан кутишаётгани ҳаммага маълум.
Севимли жамоамиз ўша куни Ўзбекистон Кубоги ярим финали жавоб учрашувини ўз майдонида “Пахтакор” жамоасига қарши ўтказади. Зеро, дастлабки сафарда бўлган учрашувда голсиз дуранг натижани қайд этган “аждарлар”да финалга чиқиш учун яхшигина имконият мавжуд.

Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги мураббийлар штаби ўз шогирдларини ушбу учрашувга пухта тайёрлаш учун бор билими ва ҳаракатларини аямаётганига шубҳамиз йўқ. Қолаверса жамоамиз ушбу учрашувга жуда яхши кайфият билан майдонга тушади. Олий лиганинг ўтган 16-турида улар сафарда “Динамо” жамоасини ишончли 1:3 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Рақибимиз “Пахтакор” жамоаси эса ўз майдонида мағлубият аламини тортиб кўрди. Аммо рақибимиз ҳоҳ ўз майдонида бўлсин, ҳоҳ сафарда бўлсин осонликча таслим бўладиган жамоа эмас.

Хўш, биз - “Насаф” мухлислари мана шу муҳим учрашувда жамоамизни ғалаба қозонишини ҳоҳлаймизми? Албатта! Бунинг учун нима қилишимиз керак? Мана шу олдимизда турган энг муҳим ва долзарб масала.

Севимли “Насаф” жамоамиз бу йилги мавсум олдидан таркиб борасида катта йўқотишларни бошдан кечирди, бу ҳолат мухлисларда катта хавотир ўйғотди. Кўпгина мухлислар тушкунликка тушиб қолишганидан хабаримиз бор. Ҳаттоки, жамоамизнинг бирон кўзга кўринадиган натижага эришишига уларда ишонч ҳам қолмади. Эсимизда, мавсум бошлангунча жуда кўп мухлисларни “юпатиш”га тўғри келди. Тўғриси, баъзан ўзимизда ҳам “гумон”лар “бош кўтарган” пайтлар бўлди.

Аммо, кўнглимизнинг бир четида КАТТА УМИД ҳам бор эди. Тўғрида, жамоамизнинг энг вафодор инсони – Рўзиқул Бердиев яна жамоага бош мураббий бўлди. Қолаверса, энг муҳими “Насаф” – бу бизнинг севимли жамоамиздир, бошқасига юрагимиз жиз этмайди, қачон бўлса, фикру-хаёлимиз жамоамиз томон “чопқиллаверади”.

Ҳайриятки, бугунги кунда ҳаммаси кўнгилдагидек. “Насаф”да ўтмишда футболчи сифатида мухлислар қалбида аллқачон ўзларига “ҳайкал” қўйиб қўйганлар бугун жамоани бошқаришмоқда. Уларнинг тинимсиз меҳнати ва интилишлари эвазига бугун “Насаф” яна қаддини тиклади. Севимли жамоамиз “жимгина” ўз йўлидан бориб, бугун энди чемпионликка ҳам асосий давогарлардан бири бўлмоқда. Яна бир муҳим воқеа жамоамиз бош мураббийи Рўзиқул Бердиев жорий йилда мамлакатимиздаги ҳурматли ОАВ вакиллари томонидан кетма-кет уч марта “энг яхши мураббий”-  каби катта эътирофга сазовор бўлди. Ахир деярли “тарқаб” кетган жамоада яна қайтадан тўрт-беш “оқсоқол” ўйинчилар қатори ҳали бирон-бир жиддий ўйинда майдонга тушмаган тажрибаси кам бўлган ёшларни бирлаштириб, яхшигина аҳил, мисли бир оиладек жамоани тузиш ҳар қандай тажрибали мураббийни ҳам қўлидан келавермайди-ку? Буни Рўзиқул Бердиев уддалади. Офарин!

Айтингчи шундай жамоани севмай бўладими? Йўқ албатта.

Энди муддаога келсак, хулоса шуки биз мухлислар жамоамизга бўлган муҳаббатимизни энди амалда исбот қилиш вақти келди. Бунга кўп эмас, оз эмас биргина биздан талаб қилинадиган нарса, ўйин куни Марказий стадионга ташриф буюриб, жамоамиз билан бирга бўлиш.

Шу ерда жамоамизнинг ҳақиқий мухлисларига қойил қолган пайтларимиздаги бир воқеа эсимизга тушади, 2012 йил 6 март кунини бир эсланг, ўшанда севимли жамоамиз БААнинг “Ал-Жазира” жамоасига қарши ОЧЛ-2012нинг биринчи ўйинини ўтказиши керак эди, аммо учрашув бошланишига икки соатлар қолганда об-ҳаво айниб, қор ёға бошлади. Учрашув бошланиш вақтига келиб, майдон-у минбарларни тўлдириб ўтирган мухлислар устини қалин қор қоплади, ҳаво ҳарорати анча совуб кетган бўлсада, “Насаф”нинг азиз ва содиқ мухлислари жойларидан қимирламасдан учрашув бошланишини кутиб ўтиришди. Оқибатда об-ҳавонинг ноқулайлиги туфайли ўйин 7 март кунига қолдирилди. Мана сизга содиқ мухлисларнинг қанақа бўлиши.

Ушбу ёзганларимиздан муддао шуки, мана шундай содиқ мухлислар 22 август куни ҳам ўзимизнинг энг яхши кўрган Марказий стадионни тўлдириб ўтириб, жамоамизга мадад бўлишса, биз ғалабани қўлга киритишимизга ҳеч шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Зеро, буни биз севган жамоа мураббийлари-ю, ўйинчиларимиз ҳам биздан кутишмоқда. Ахир улар ўша куни фақат бизни хурсанд қилиш учун майдонга тушишади ва биз учун майдонда жавлон уришади!

Азиз мухлислар! Сиз ўзимизнинг севимли “Насаф” жамоамизни, кубок ўйинларида кўплаб “тўхтатган” азалий ва принципиал рақибимиз устидан ғалаба қозонишини ҳоҳлайсизми? Унда 22 август пайшанба куни ҳаммаларингизни Марказий стадионда кутамиз! Олға “Насаф”!

Бир гуруҳ “Насаф”нинг фаол  мухлислари
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика