RU

Последние новости

00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  0 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  1 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  89 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  1 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   2 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40 20:56Суперлига. "Машъал" бир киши кам "Бухоро"ни мағлуб эта олмади  16 20:25"Ал Аҳли" устози: "Ультрас" бизга ҳеч қандай босим ўтказмайди. Бундай мухлислар кўз ўнгида футбол ўйнаш ёқимли"  13

"Насаф": Мақсад-соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш (ФОТОГАЛЕРЕЯ) Новости

"Насаф": Мақсад-соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Теги :  Насаф
“Насаф” профессионал футбол клуби раҳбарияти ташаббуси билан клуб ишчи-ходимлари ўртасида ўтказилган мини-футбол мусобақаси ўз ниҳоясига етди.

 

Ишчи-ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида ташкил этилган турнирда 10 та жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб борди. 

“А” гуруҳида “Насаф” жамоаси асосий таркиби мураббийлари ва клуб раҳбариятидан ташкил топган “Насаф-Coach”, футбол клуби ҳайдовчиларидан ташкил топган “Насаф-Авто”, клуб қўриқлаш хизмати ходимларини жамлаган “Насаф-охрана”,  “Марказий” стадион ишчилари жой олган “Насаф-Марказ” ҳамда клуб ҳисобчилари жам бўлган “Насаф-Банк” жамоалари тўп тепишди.

“В” гуруҳидан эса “Насаф” футбол мактаби жамоаси, жамоа қароргоҳи ишчи-хизматчилар жам бўлган “Насаф-База”, клуб матбуот хизмати ва маркетинг бўлими ходимларидан иборат “Насаф-Медиа”, жамоа ўринбосарлари мураббийлари ва ўринбосарлар жамоаси қароргоҳи ходимларидан ташкил топган “Насаф-Спутник” ҳамда “Марказий” стадион техник ходимларининг “Насаф-Техник” жамоалари жой олишди.


Салкам тўрт ой давом этган мусобақада иштирокчилар гуруҳларда уй-сафар тизимида куч синашишди. Ҳар бир беллашувни қашқадарёлик иқтидорли ва тажрибали ҳакамлар бригадаси бошқариб боришди.

Мусобақа регламентига кўра, гуруҳларда ғолиб бўлган жамоалар қарама-қарши гуруҳдаги иккинчи ўринни эгаллаган жамоа билан ярим финалда куч синашди. Шунингдек, гуруҳларда 3-,4-ва5-поғоналарни банд этган жамоалар ҳам нариги гуруҳдаги худди шу поғонада турган жамоа билан куч синашди. 

Муросасиз давом этган баҳслардан кейин ҳал қилувчи финал баҳсига кутилганидек “Насаф-Coach” ва “Насаф” футбол мактаби жамоаси етиб келишди. “Марказий” стадионнинг асосий футбол майдонида ўтказилган финал беллашувининг илк дақиқалариданоқ асосий таркиб мураббийларидан ташкил топган “Насаф-Coach” жамоаси ташаббусни ўз қўлига олиб, икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олишди. Шуҳрат Тошпўлатов ва Илнур Сибагатулин томонидан киритлган голлардан кейин футбол мактаби мураббийлари-Нурали Султонов, Павел Кишнякин, Озод Бердиев, Бахтиёр Турдиқулов сингари мураббийлардан иборат жамоа аъзолари орадаги фарқни йўққа чиқаришга астойдил ҳаракат қилишди. Фақатгина ўйин сўнгида Шерзод Каттаев томонидан киритилган гол ҳисобни қисқартиришга хизмат қилди -“Насаф-Coach” – “Насаф” футбол мактаби 2:1. Шу тариқа Рўзиқул Бердиев сардорлигидаги мураббийлар жамоаси илк март ташкил этилган турнининг бош совринини қўлга киритишди.


Мусобқада совринли учинчи ўринни “Насаф-Спутник” жамоси эгаллади. Улар бронза поғона учун курашда “Насаф-Охрана” жамоасини мағлуб этишди -3:2.

Мусобақанинг тантанли ёпилиш маросимида “Насаф” ПФК бош менежери Шамил Ярулин сўзга чиқиб, ушбу мусобақа муваққиятли иштирок этган жамоа сардорларига қимматбаҳо эсдалик совғаларни топширди. Турнирда шунингдек, ўз истеъдоди ва иқтидорини намойиш этган ходимлар турли номинациялар бўйича тақдирланишди.


Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика