RU

Последние новости

21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  0 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  0 20:30АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" (матнли трансляция)  33 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  13 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  7 18:58Бельгия. Ўринбоев бир тайм ўйнаган баҳсда "Антверпен" ютқазди  3 18:38Эрон ва Уругвай ўртасидаги ўртоқлик ўйини бекор қилинди  7 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  1 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  3 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  11 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2

“Насаф” кетма-кет етти учрашувда ғалаба қозонди Новости

“Насаф” кетма-кет етти учрашувда ғалаба қозонди

Теги :  Насаф
“Насаф” жамоаси миллий чемпионатимизнинг иккинчи даврасида бешта учрашув ўтказди.

Ўтган учрашувларнинг барчасида ғалаба қозонди. Шунингдек жамоамиз Ўзбекистон Кубоги-2016 чорак финали жавоб учрашувида “Андижон” жамоасини 2:1 ҳисобида, ярим финал дастлабки учрашувида “Бухоро” жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
 
Демак, жамоамиз кейинги етти учрашувда ҳам ғалабасини нишонлади. Иккинчи даврадаги ўтган беш учрашувда футболчиларимиз рақиблар дарвозасини  12 марта ишғол қилишди ва ўз дарвозаларидан 3та тўп олиб чиқишди. Албатта, бу орқали жамоамиз дарвозабонларининг ҳам меҳнатини таъкидлаб ўтиш жоиз.
 
Жамоамиз биринчи давра мобайнида таркиб борасидаги муаммолар туфайли кутилган натижаларни қўлга кирита олмади. Иккинчи давра олдидан сафимизга қўшиб олинган янги футболчиларнинг барчаси эса ўзларини нимага қодир эканликларини намойиш этишди. Демак, жамоамиз селекция ишларини муваффақиятли амалга оширди.
 
Эътиборлиси, легионер футболчиларимиздан Игорь Голбан, Драган Черан ва Огнен Красичлар нафақат мазмунли ўйин намойиш этишди, балки ўз ҳисобларига голлар ҳам ёздириб қўйишди. Сафимизга қўшилган катта тажрибага эга маҳаллий  футболчиларимиз - Фозил Мусаев ва Шаҳбоз Эркиновлар ҳам иккинчи даврада қўлга киритилган ютуқларимизга муносиб ҳиссаларини қўшишмоқда. Улар ҳам рақибларимиз дарвозасини бир неча марта ишғол қилишиб, жамоамиз мухлисларини хурсанд қилишди.
 
Жамоамизнинг барча аъзолари бир ёқадан бош чиқаришиб, фақат ижобий натижаларни қўлга киритиш мақсадида майдонга тушишмоқда. Бунга мисол тариқасида биргина “Пахтакор” жамоаси қарши учрашувда қўлга киритилган ғалабани айтиб ўтиш жоиз. Жамоамиз бу ғалаба билан  қора анъанага барҳам беришга эришди.
 
Амалдаги Ўзбекистон кубоги ва Суперкубоги соҳиби - “Насаф” жамоаси бу йилги кубоги баҳсларида ҳам муваффақиятли юришларини давом эттирмоқда. Бу туфайли жамоа финал йўлланмасини қўлга киритишга яқин турибди.
 
Келажаги порлоқ футболчиларимиздан Умиджон Эргашев, Бобир Абдухолиқов, Шароф Муҳитдинов ва Азиз Ғаниевлар мамлакатимизнинг 19 ёшлилар терма жамоаси сафига мунтазам жалб этилаяптилар. Шу туфайли улар айрим учрашувларда жамоамизга ёрдам бера олишмаяпти. Соғликларини тиклаб яна майдонга қайтган тажрибали футболчиларимиздан Мақсуд Каримов ва Одилбек Ҳамробековлар эса энди яна ўзларининг мазмунли ўйинлари билан мухлисларимизни баҳраманд этадилар.
 
Хуллас, Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги жамоамиз, ўз олдига қўйилган вазифани бажариш учун ҳамжиҳатлик билан  иш олиб боришмоқда. Бу билан “Насаф” жамоаси катта муваффақиятлар сари одимламоқда.
 
Қуйида жамоамиз иштирокидаги учрашувлар натижалари билан танишинг.
 
16-тур. 03.08.2016.
“Шўртан” – “Насаф” 0:3
Гол
: Бобир Абдухолиқов (25), Драган Черан (70), Огнен Красич (87).
 
17-тур. 08.08.2016.
“Насаф” – “Олмалиқ” 2:1
Гол: 
Азамат Алланиёзов (31), Ислом Рашидхонов (58)
 
18-тур. 12.08.2016.
“Обод” – “Насаф” 0:3
Гол:
Фарруҳ Сайфиев (12), Фозил Мусаев  (52), Драган Черан (66).
 
19-тур. 19.08.2016
“Насаф” – “Пахтакор” 2:1
Гол:
Игорь Голбан (47), Драган Черан (76)
 
20-тур. 26.08.2016.
“Қўқон-1912” – “Насаф” 1:2
Гол:
Шаҳбоз Эркинов (44, 56)
 
Ўзбекистон Кубоги-2016. Чорак финали жавоб учрашуви. 29.07.2016.
“Насаф” – “Андижон” 2:1
Гол:
Ислом Рашидхонов (61), Игорь Голбан (81).
 
Ўзбекистон Кубоги-2016. Ярим финали дастлабки учрашуви. 22.08.2016.
“Насаф” – “Бухоро” 2:0
Гол:
Фозил Мусаев (16), Игорь Голбан (29).
 
Иккинчи даврадаги ўтган беш учрашувда гол урган футболчиларимиз:
 
Драган Черан – 3
Шаҳбоз Эркинов – 2
Азамат Алланиёзов – 1
Бобир Абдухолиқов – 1
Игорь Голбан -1
Ислом Рашидхонов – 1
Огнен Красич – 1
Фозил Мусаев – 1
Фарруҳ Сайфиев -1
 
Кубок баҳсларида
 
Игорь Гобан – 2
Фозил Мусаев – 1
Ислом Рашидхонов – 1.
 
Жамоамиз навбатдаги 21-тур учрашувини ўз майдонида Бухоронинг “Бухоро” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув 9 сентябр куни бўлиб ўтади.
 
“Насаф” ПФК матбуот хизмати

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика