RU

Последние новости

23:17Луис Диас қачон "Бавария" футболчиси сифатида таништирилиши маълум бўлди  0 22:52Расман: "Насаф" нигериялик футболчи билан шартнома имзолади  3 22:40Турғунбоев "Пахтакор"да қайси рақамни танлади?  2 22:15Расман: "Навбаҳор" бразилиялик футболчи билан шартнома имзолади  6 22:10Расман: "Насаф" албаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  5 22:05Расман: "Андижон" Токотаевни ўз сафига қўшиб олди  6 21:38"Навбаҳор" Суперлиганинг биринчи даврасини "Нефтчи"да ўтказган икки ўйинчи билан шартнома имзолади  5 21:15"Интер" Лукман учун таклиф қилган таклиф "Аталанта"га ёқмади  0 20:50Жанлуижжи Доннарумма чиндан ҳам ПСЖдан кетиши мумкин – ҳаттоки ЕЧЛдаги ғалабадан кейин ҳам  1 20:31Расман: Шаҳзод Тоиров — ОКМК футболчиси!  1 20:25"Наполи" "Ливерпуль" футболчисини ижарага олмоқчи  0 19:59Тоттининг ўғли босим туфайли футболдан кетди  2 19:32Тер Штеген Францияда операция қилинади  3 19:05Алиссон Осиё турнеси давомида "Ливерпул"ни тарк этди  1 18:38Артета Зинченкони "Арсенал"дан кетмасликка кўндирди  0

“Насаф”: Жамоамиз яна машғулотларга киришди Новости

“Насаф”: Жамоамиз яна машғулотларга киришди

Теги :  Насаф
Ўзингизга маълум, Туркияда янги мавсум тайёргарликларини олиб борган “Насаф” юртимизга қайтиб келган эди.

Шундан сўнг мураббийлар футболчиларга қисқа муддатли танаффус беришди. Бугундан, яъни 25 январдан бошлаб, жамоа Қарши шаҳридаги ўз қароргоҳида йиғилди ва машғулотларга киришди.

Қарши шаҳридаги тайёргарлик машғулотлари 28 январгача давом этади ва шу куни жамоа Тошкент шаҳрига жўнаб кетади. Машғулотлар Тошкент шаҳрида ҳам давом эттирилади.

“Насаф” таркибидаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак. Жамоани расман Фозил Мусаев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Илдар Маматказин ва Азамат Алланиёзов тарк этишган. Муқаддам “Бунёдкор” жамоасида тўп тепган Акмал Шораҳмедов энди жамоа шарафини ҳимоя қилади. Аввал ёшлар ҳамда “Насаф-2” жамоаси сафларида фаолият юритган бир қатор футболчилар энди асосий таркиб ўйинчиларига айланишди. Таркибида бошқа ўзгаришлар йўқ.

“Насаф” бу йилги  Осиё чемпионлар лигасидаги иштирокини ўтиш босқичидан бошлайди. 31 январ сешанба куни Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтадиган дастлабки босқич учрашувида "Насаф", Баҳрайннинг “Ал-Ҳидд” жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув соат 16:00да бошланади.

“Ал-Ҳидд” ҳам юртимизга 28 январь куни кечки пайт ташриф буюради. Клуб расмий делегацияси ва футболчилари Тошкент шаҳридаги “Мiran international” меҳмонхонасига жойлашишади.

“Насаф” ПФК матбуот хизмати

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика