RU

Последние новости

00:44Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд"да ғалаба  0 23:32АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ва "Брайтон" ўртасидаги ўйинда 6 та тўп киритилди  28 23:26А Серия. "Наполи" ўз уйида "Интер" дарвозасига учта тўп киритди  2 23:08БАА Президенти кубоги. "Бани Яс" 1/8 финалда "Ал Наср"ни мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди  1 22:58Баҳром Ҳайдаров: "Ўйин назоратимиз остида ўтди"  2 22:37Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Брест"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 22:18Шерзод Жўраев: "Мухлисларни хурсанд қилиш мақсадида майдонга чиққандик"  3 22:05Суперлига. "Шўртан" — "Нефтчи" 0:2  1 21:39Асрор Алиқулов: "Футболчиларимиз охиригача курашишди"  2 21:11Виталий Левченко: "Суперлигадаги барча клублар ҳурматга лойиқ"  16 21:02Суперлига. "Қўқон-1912" 2-бўлимга қўшилган дақиқаларда урилган голлар эвазига бир киши кам "Навбаҳор"ни мағлуб этди  45 20:58АПЛ. "Челси" ўз уйида 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва "Сандерленд"га мағлуб бўлди  16 19:57"Реал"нинг Класико учун қайдномаси маълум  15 19:15ОПЛ. "Араз" ва "Сабаҳ" ўртасидаги ўйинда тўртта гол урилди, Раҳмоналиев тўлиқ ўйнади  1 18:52Дембеле: "Мбаппе "Олтин тўп"га лойиқ"  13

«Насаф» футбол мактабидаги сунъий майдонга эътибор қаратиш вақти келди Новости

«Насаф» футбол мактабидаги сунъий майдонга эътибор қаратиш вақти келди

Барчага маълум, «Насаф» футбол мактаби Ўзбекистонда ўз ўрнига эга ва ОФК томонидан икки юлдузли мақоми берилган.

«Насаф» футбол мактабига 2009 йилда асос солинган. Бу даргоҳдан ҳозиргача кўплаб чарм тўп усталари етишиб чиққан ва бу жараён давом этмоқда.

Сўнгги йилларда «Насаф» футбол клубининг эришган ютуқларида ҳам футбол мактабининг ўз ўрни бор. Ҳозир кунда жамоанинг ўзагини ҳам айнан ушбу даргоҳ битирувчилари ташкил этади. Бундан ташқари «Насаф» футбол мактаби турли ёшдаги терма жамоаларга футболчиларни етказиб бермоқда.

Ўз вақтида «Насаф» футбол мактабида футбол сир-асрорларни ўрганган Азизжон Ғаниев, Одил Хамробеков, Ислом Кенжабоев, Ислом Рашидхонов, Бобир Абдихолиқовлар ҳозирда Ўзбекистон ва БАА ва Беларусь клубларида тўп тепишмоқда.

Юқорида келтириб ўтган ютуқларимиз бу ўз вақтида «Насаф» футбол клубида болалар футболига алоҳида эътибор берилгани самарасидир.

Аммо вақт барча нарсага ўз ҳукмини ўтказади. Янги қурилган иморатлар ҳам вақт ўтиб эскира бошлайди. Ҳозирги кунда «Насаф» футбол мактаби сунъий майдони ҳам ўз хизмат вазифасини ўтаб бўлган. Сўнгги ўн йилликда кўплаб футболчиларни етказиб беришда хизмат қилган майдоннинг ҳозирги ҳолатини яхши ҳолатда деб бўлмайди. Тўғри футбол мактабда яна иккита табиий майдон ҳам мавжуд лекин қиш мавсумида табиий майдонларда шуғулланиб бўлмайди. Тарбияланувчилар эса гуруҳларга бўлиниб ҳар куни сунъий майдонда шуғулланишларига тўғри келади.

«Насаф» футбол мактабидаги сунъий майдон 2009 йилда барпо этилганини инобатга олсак, у ўз вазифасини аъло даражада ўтаб бўлди. Агар биз келаси ўн йилликда янги юлдузларни кашф этишни хоҳласак футбол мактабининг моддий техник базасини тубдан янгилашимиз зарур ва бу албатта ўз мевасини беради.

Биз «Насаф» футбол клуби танқид қилишдан йироқмиз. «Насаф» жамоаси ёшлар билан ишлашда етакчилардан бири ҳисобланади ва бу борада клубда ишлар яхши йўлга қўйилган. Аммо футбол жадаллик билан ривожланиб бормоқда. Бу майдонларда Ўзбекистоннинг, «Насаф»нинг келажаги бўлган болажонлар шуғулланишмоқда.

Биз мутасаддилардан шу жиҳатга ҳам алоҳида эътибор беришларини сўраб қоламиз.

Қуйида футбол мактабидаги сунъий майдоннинг аввалги ва ҳозирги ҳолатини акс этган фотоларни кўришингиз мумкин:





Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика