RU

Последние новости

21:12А Серия. "Кальяри" - "Интер" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:47"Милан" ПСЖга таклиф билан чиқди  0 20:16Россия термаси учун яна бир рақиб топилди  1 19:54Пеп Гвардиола: "Таслим бўлмайман"  1 19:36Флик ва Деку Леау трансферига ишонишмаяпти, аммо Лапорта уни сотиб олмоқчи  0 19:06Суперлигага қайтган "Бухоро" Қулматовни ўз сафига қўшиб олди  3 18:55"Барселона" Ольмо ишини ҳал қилиш учун ЛаЛигага VIP жойлар ҳужжатини юборди  1 18:36Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" билан янги битим имзолади  0 18:02Катта эҳтимол билан АПЛни "Ливерпуль" ютади  6 17:15"Барселона" яна Ольмога ваъда беришни бошлади  0 16:35"Реал" клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча пул ишлаб олиши мумкин?  9 16:14"Ланс" етакчисини 15 млн еврога сотмоқда  3 15:58Балотелли январь ойидаёқ "Женоа"ни тарк этиши мумкин  2 15:44Винисиус "Реал"дан Мбаппе даражасидаги маош талаб қилмоқда  8 15:00Championat.asia ходимлари томонидан йил давомида эълон қилинган мақолалар  5

"Насаф" дарвозасига ҳақли пенальти белгиланганмиди? Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган ҳакамлик фаолияти таҳлили Новости

"Насаф" дарвозасига ҳақли пенальти белгиланганмиди? Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган ҳакамлик фаолияти таҳлили

Ҳакамларнинг баҳсли қарорларига россиялик экспертимиз баҳо берди.

Ҳакамлар бўйича экспертимиз, россиялик собиқ ҳакам Анатолий Синяев Суперлиганинг 21-тур учрашувларидаги баҳсли қарорларни таҳлил қилди.

"Металлург" – "Бунёдкор" (ВИДЕО)

Ушбу узатмадан сўнг ҳимоячи атайин қўлини тўп йўлига чиқириб, тана майдонини нотабиий равишда оширганга ўхшайди. Шу боис ҳакамнинг пенальти белгилаш қарорини қўллаб-қувватлайман.



АГМК – "Қизилқум" (ВИДЕО)

Рақибнинг болдир қисмига оёқ ташланди. Тўпга улгурмаган оқ либосдаги ўйинчи рақибга нисбатан эҳтиётсизлик қилди. Бу қўпол ўйин сифатида баҳоланади ва ҳакам сариқ карточкани ҳаққоний равишда кўрсатди, бу огоҳлантириш футболчи учун иккинчиси эди.



"Олимпик" – "Нефтчи" (ВИДЕО)

Пенальти тўғри белгиланди. Тўп бошқа ўйинчининг боши орқали қисқа масофадан қўлга текканига қарамай, қўл нотабиий ҳолатда бўлиши эвазига тана майдонини оширди — бу баҳслашиш қийин бўлган пенальти.


"Олимпик" – "Нефтчи" (ВИДЕО)

Оммавий футболда бундай вазиятда ўйин давом эттирилиши лозим. Икки ўйинчи қўлларини ишлатиб курашди: ҳимоячи ҳам, ҳужумчи ҳам бир-бирини ушлашга уринди, қандайдир лаҳзада иккаласи ҳам мувозанатни йўқотди. Бу пенальти учун асос бўладиган ҳолат эмас, балки ўзаро кураш натижасидир. Ҳакамнинг қарорини қўллаб-қувватлайман.


"Олимпик" – "Нефтчи" (ВИДЕО)

Тўпга эгалик қилиш учун қўллар ўзаро кураш олиб борди — ўйин давом эттирилиши лозим. Ушбу такрорий вазиятда юзга атайин тирсак урилганини кўрмаяпман. Агарда ёрдамчи ҳакам қаршисида камера бўлганида, юзга зарба берилган-берилмаганини кўриб чиқиш мумкин эди, лекин ён томондан, асосий камерадан зарба кўринмайди. Шу боис ҳакамлар қарорини қўллаб-қувватлайман.


"Сурхон" – "Пахтакор" (ВИДЕО)

Оқ либосдаги ўйинчи тўпга ўйнашга улгурмади ва ўз жарима майдончасида эҳтиётсизлик билан қоидабузарлик ишлатди. Пенальтидан сўнг яхши такрорий кадр кўрсатилди. Тўғри қарор қабул қилинди.



"Сурхон" – "Пахтакор" (ВИДЕО)

Зарбадан сўнг тўп қаерга теккани аниқ кўринмаган. Агарда тўп қўлга теккан бўлса ҳам, ўйинни давом эттириш керак, чунки у тана майдонини оширмади. Ҳимоячининг чап қўли пастда - ўйинни давом эттириш лозим.


"Насаф" – "Сўғдиёна" (ВИДЕО)

Менинг фикримча, ВАР аралашуви талаб қилинмайдиган баҳсли вазият. Ҳужумчи дарвоза томон зарба берди ва олдинга чиққан дарвозабон ҳужумчининг йўлида унинг ҳаракатини тўхтатди, кейин эса ўйинчилар ўртасида тўқнашув содир бўлди.

Ишончим комилки, йирик турнирлардаги аксарият ҳолларда ВАР ҳакамлар қарорини ўзгаришсиз қолдиради. Мен учун бу ҳолатни ҳакам ўз ихтиёрига биноан баҳолаши керак.


"Насаф" – "Сўғдиёна" (ВИДЕО)

Оқ либосдаги футболчининг ҳакамга айнан нима деганини билиш керак. Биринчи сариқ карточка кўрсатилиши унчалик тушунарли эмас. Эҳтимол, у спортчига хос бўлмаган хатти-ҳаракатлари учун кўрсатилган, яъни ҳакамнинг қарорига рози бўлмагандир. Бироқ кейинги ҳаракатлар, жумладан, сумкани тепиш, албатта, огоҳлантириш билан жазоланади ва бу ҳолатда ўйинчи четлатилиб, тўғри қарор қабул қилинган.

Рейтинг: -38   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика