"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг трансферини эълон қилди
03 фев 2024 00:01
Новости
"Насаф" Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олди.
"Насаф" футбол клуби Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ва ўтган мавсумда Қозоғистон чемпиони ва чемпионат тўпурари бўлган ўз тарбияланувчиси Бобир Абдихолиқовни ортга қайтарди.
Ҳужумчи жамоамиз билан бир йиллик шартномага имзо чекди. Футболчи 2024 йил охиригача клубимиз шарафини ҳимоя қилади.
Эслатиб ўтамиз, Бобир Абдихолиқов 2015-2020 йиллар давомида жамоамиз сафида тўп сурган. Шу давр мобайнида ҳужумчи клуб таркибида жами 134 та ўйин ўтказиб 50та гол урган.
Ўз уйингга хуш келибсан, Бобир!", — дейилади клуб хабарида.
Похожие новости
championat.asia
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
Суперлиганинг янги мавсумига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди (тўлиқ тақвим)
Хитой компанияси "Истиқлол" стадионини реконструкция қилиш ва кенгайтириш бўйича лойиҳа таклиф этди
Туркманистон терма жамоаси футболчиси "Арал"га ўтди
Комментарии