“Насаф” барча ўйинчилар билан шартномани узайтирди
19 янв 2015 13:25
Новости
“Насаф” барча ўйинчилар билан шартномани узайтирди
Клуб раҳбарияти шартнома муддати тугаган ўйинчилар билан ҳам қайтадан шартнома имзолади.
Демак, жамоани фақат Игорь Таран тарк этди. Унинг ўрнига украиналик легионер Олександр Каблаш билан шартнома имзоланди. Энди “Насаф” сафидаги легионерлар сони иккитага етди. Аммо, клуб спорт директорининг фикрларига кўра, селекция ишлари ҳали давом этмоқда.
Жамоа 22 январь куни эрталаб, Тошкент шаҳридан Туркия сари парвоз қилади. Мураббийлар штабининг режасига асосан Туркиядаги қишки ўқув йиғин машғулотлари уч ҳафта давом этади. Ана шу йиғин мобайнида олтита назорат учрашувлари ўтказиш ҳам мулжалланган. Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби шунингдек Туркиядаги ўқув йиғин давомида бир қанча хорижлик футболчиларни ҳам кўрикдан ўтказишмоқчи.
Клуб раҳбарияти ва мураббийлар гуруҳи жамоа таркибини имкон қадар кучайтириш пайида бўлишаяпти. Чунки бу йил жамоа ОЧЛда юртимиз шаънини ҳам ҳимоя қилади. Бунга эса борган сари оз муддат қолмоқда. Эслатиб ўтамиз, “Насаф” футбол клуби учун бу йилги футбол мавсуми эртароқ бошланади, яъни 25 февраль чоршанба куни ўз майдонида ОЧЛ-2015 гуруҳ босқичи биринчи турини Эроннинг (Табрез шаҳри) “Тракторсози” жамоасига қарши ўтказади.
Комментарии