RU

Последние новости

03:35А Серия. "Интер" ғалаба қозонди ва жадвал етакчисидан 1 очкога ортда қолмоқда  2 01:29"Манчестер Сити"нинг "Реал"га қарши баҳс олдидан ўтказган машғулотидан суратлар  16 00:51Англия Кубоги 5 босқичига қуръа ташланди  7 23:56Далот МЮ ҳақида: "Йирик клуб бунча кўп мағлубиятга учраганини, аммо шунга қарамай мухлислар қарсак чалганини ҳеч қачон кўрмаганман"  4 23:07"Интер Майами" янги мавсум учун либосини тақдим этди  0 22:28Гвардиола: "Реал" ҳужумини назорат қилиб бўлмайди"  126 22:13Назорат учрашуви. "Сўғдиёна" - "Тобол" 2:4  2 21:57"Қизилқум" Украина жамоаси билан муроса кўчасини танлади  0 21:13Назорат учрашуви. ОКМК Чехия клубининг фарм жамоаси билан дуранг ўйнади  5 20:20А Серия гранди "Барселона" кўзлаган футболчини илиб кетмоқчи  0 19:56Араухо яна сафдан чиқди  9 19:34АПЛнинг 3 та клуби Верраттини нишонга олди  1 19:12"Насаф" Руминия жамоаси билан муроса кўчасини танлади  5 18:55"Манчестер Сити" – "Реал". Тахминий таркиблар  112 18:38"Реал" ҳужум чизиғида ажойиб ўйинчилар йиғилган" — Гвардиола  11

"Насаф" - "Ал Файсали": Жамоалар стадионга етиб келишди ФОТОГАЛЕРЕЯ Новости

"Насаф" - "Ал Файсали": Жамоалар стадионга етиб келишди ФОТОГАЛЕРЕЯ

"Насаф" ҳамда "Ал Файсали" жамоалари учрашувга 1,5 соат қолганида Қарши шаҳридаги "Марказий" стадионга етиб келишди.

Бугун Қарши шаҳрида катта футбол байрами. Гарчи ҳаво совуқ ва кечаги қор эри улгурмаган бўлсада, ишқибозларда кўтаринки кайфият ҳукм сурмоқда. Яқиндагина Хитойда Ўзбекистон ёшлари терма жамоаси эришган муваффақият ва чемпионлик кайфияти бутун юртимиз бўйлаб кезиб юрибди.

Яна саноқли дақиқалардан сўнг Қаршидаги "Марказий" стадионда "Насаф" жамоаси янги мавсумдаги ўзининг илк расмий ва ўта муҳим ўйинини ўтказади.

Ҳозиргина ҳар иккала жамоалар "Марказий" стадионга етиб келишди.


Фотомухбиримиз Толибжон Қосимовнинг объективига тушиб қолган суратларни сиз азиз мухлисларга ҳавола этамиз.


Шуни қайд этиб ўтиш жоизки, учрашув бошланишига 1,5 соат борлигига қарамасдан мухлислар ташрифи ҳам аллақачон бошланиб кетган. Гарчи ҳаво ҳарорати жуда совуқлигига қарамасдан, бугунги баҳсга камида тахминан 10 мингдан ошиқ ишқибозлар келиши кутилмоқда.


Энг муҳими, ҳозиргина стадионга ташриф буюрган "аждарлар"нинг кайфиятлари чоғ. Азиз Ғаниев бугунги баҳсда мухлислар учун Жанубий Корея дарвозасига урган голидан "Марказий" стадионда ҳам "такрор" қўйиб беришга чоғланганини алоҳида қайд этиш лозим.


Яқин дақиқалар ичида жамоаларнинг бошланғич таркиблари ҳам эълон қилинади.

"Насаф" устози Рўзиқул Бердиев.


Бугун мухлисларнинг ҳужумдаги умиди Драган Черан бўлади.


Хитойда ўтказилган U-23 Осиё чемпионатида ғолиб бўлган Азиз Ғаниевдан самимий ва ажойиб кадр.


"Аждарлар"нинг янги легионери Славко Лукич.


Хитойда ўтган мусобақанинг энг яхши ўйинчиси Одил Ҳамробеков.


Учрашувни трансляция қилиш жараёнида Спорт ТВ дрондан фойдаланмоқда.


Бугун рақибнинг польшалик бўйдор ҳужумчисини қўриқлашда асосий юк Игорь Голбанга тушади.


Қарши шаҳрида кеча кучли қор ёққанига қарамай, майдон бугунги ўйинга мутлақо шай ва мухлислар ҳам стадионга келишни бошлаб юборишди.



Толибжон Қосимов ва Шаҳбоз Беғамов

Қарши шаҳридан махсус

Рейтинг: +47   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика