RU

Последние новости

23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  0 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  1 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1 21:15"Манчестер Юнайтед" Магуайр билан шартномани узайтирмоқчи  5 20:48Фабио Каннаваро: "Ғалаба билан бошлашимиз муҳим эди"  27 20:39ЖЧ-2034 2034 йилда бўлмаслиги мумкин  10 20:05Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон - Кувайт 2:0  18 19:59"Реал" асосий футболчиси фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб қолган  0 19:58Ўртоқлик учрашуви. Каннавародан ғалабали дебют, Ўзбекистон Кувайтдан устун келди  124 19:38"Бу ғирт тентаклик": Рабьо Австралияда ўтадиган "Милан" – "Комо" учрашувини танқид қилди  1 19:12МЮ асосий футболчиси тез орада жамоа машғулотларига қайтади  0 18:44Аббос Файзуллаев жароҳат олди  7

“Насаф” академияси тарбияланувчилари Қатардаги мусобақада иштирок этишади. Барча харажатлар Қатар ҳисобидан Новости

“Насаф” академияси тарбияланувчилари Қатардаги мусобақада иштирок этишади. Барча харажатлар Қатар ҳисобидан

Ўтган йилнинг 17 октябрь куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджонов Қатар Футбол Уюшмасининг Президенти Шайх Ҳамад бин Халифа Аҳмад ол Танийнинг таклифига кўра Доҳага хизмат сафари уюштириб, Қатар футболи мансабдор шахслари билан учрашганди.

Қатарда бўлиб ўтган учрашув чоғида томонлар Ўзбекистон ва Қатар футболини янада ривожлантириш учун ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш йўлида меморандум имзолагандилар. Шунингдек, Умид Аҳмаджонов Қатардаги дунёга машҳур “Aspire” академиясига ташриф буюриб, у ердаги шароитлар билан танишган ҳолда, Ўзбекистонда ҳам ана шу тажрибани йўлга қўйиш борасидаги ҳамкорлик масаласида келишувга эришганди.

Қатарнинг дунёга машҳур “Aspire” жамоаси Осиёнинг энг яхши академиялари тарбияланувчилари иштирокида ташкил этаётган мусобақага, икки мамлакат футбол ассоциациялари ўртасидаги меморандумга асосан Ўзбекистондан ҳам футболчиларни таклиф этди.

Мазкур мусобақада 2000, 2001 ва 2003 йилда таваллуд топган ёш футболчилар иштирок этишади. Ўзбекистондан мазкур мусобақада Қаршининг “Насаф” клуби академияси вакиллари иштирок этишади. Хабарингиз бор, “Насаф” академияси 2017 йил якунига кўра Ўзбекистоннинг энг яхши академияси сифатида эътироф этилганди. Мусобақа жорий йилнинг 1-5 апрель кунлари ўтказилади.

Ҳар бир ёш тоифасида 16 нафардан футболчини мусобақага олиб бориш мумкин. Академия тарбияланувчиларининг Қатардаги мусобақага бориш-келиш харажатларининг барчаси Қатар футбол Ассоциацияси томонидан қопланади.

Рейтинг: +98   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика