RU

Последние новости

18:50Эрон билан рақобатнинг бошланиши. Али Дайига аталган ва Ўзбекистон форсларга йирик ҳисобда енгилган ўйинни ёдга оламиз  0 18:25Кевин де Брюйне Конте ва Гвардиолани таққослади  0 17:55"Байер" бош мураббийлиги учун янги номзод пайдо бўлди  1 17:25Усмон Дембеле нима учун "Барселона"да кўп жароҳат олган?  3 16:55Мбаппе Чемпионлар лигасининг фаворити ҳақида гапирди  0 16:25Швайнштайгер Германия терма жамоасини танқид қилди  2 16:13Муҳаммадрасул Абдумажидов легионерга айланмоқда  12 15:32Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эронга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум бўлди  10 15:20Юлиан Нагельсманн: "Ҳар бир ўйинда ғалаба қозонишни истайман ва истеъфо ҳақида ўйламайман"  0 14:44Хайрия учрашуви. "Динамо" - Ўзбекистон фахрийлари беллашувидан галерея  0 14:20Лаутаро Мартинес: "Ҳеч қачон бундай оғриқни ҳис қилмаганман"  3 13:50Факт. Ўзбекистон Тошкентда Эронни ютмаган. Нохуш анъана тугайдими?  20 13:20Томас Тухель: "Идеал ўйин йўқ, аммо жамоам кўп яхши томонларни кўрсатди"  1 12:50Роберт Левандовский 2025/26 йилги мавсумдан сўнг "Барселона"ни тарк этиши мумкин  4 12:16ОЧЛ-2. "Аркадағ" - "Андижон" учрашувини сингапурлик ҳакам бошқаради  14

“Насаф-99” жамоаси Қашқадарё вилояти кубоги соҳиби! Новости

“Насаф-99” жамоаси Қашқадарё вилояти кубоги соҳиби!

Кеча “Насаф” футбол мактаби сунъй қопламали майдонида Қашқадарё вилоят кубогининг финалида “Насаф-99” ва ”Шўртан-ФМ” жамоалари ўзаро кураш олиб бордилар.

Умуман олганда ҳар иккила жамоалар финал баҳсни кўтаринки руҳда бошлашди. Финал ўйинини адолатли бошқариб борган  иқтидорли ёш ҳакам Равшан Абдувохидов бригадаси ўз вазифаларини аъло даражада бажаришди. Ўйин олди “Насаф-99” жамоаси бош мураббийи Нурали Султоновни ўйдантирадиган жиҳатлар бор эди. Шунингдек мураббий финал учрашувида жамоанинг тўлиқ жангавор тарикибини майдонга тушира олмас эди.

Улар худди шу куни мамлакат биринчи лигаси 10-тур доирасидаги учрашувда “Хотира-79” жамоаси билан баҳс олиб боришлари ҳам керак эди.

Нурали Султонов биринчи лигада “Насаф-2” жамоасини ҳам бошқариши сизга маълум.

Гап шундаки, “Насаф-99” жамоасини асосий таркибини етти нафар футболчиси биринчи лигада ҳам тўп суришади. Ўйин тафсилотлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтадиган бўлсак, Султонов финал учрашувида асосий таркиб дарвозабонидан ташқари деярли иккинчи таркибни майдонга олиб тушди.

Катта иштиёқ билан финалгача етиб келган ғузорликлар бутун ўйин давомида кўплаб голга тортадиган вазиятлардан фойдалана олишмади.Финал учрашувида меҳмон жамоа вакили 8-рақамдаги футболчи Жасур Холтўраев ёш “аждарлар”нинг ҳимоячиларига етарлича ташвиш туғдирди.

Биринчи тайм бошларида жамоалар эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишди ёш “насаф”чилар асосан қарши ҳужумларни қанотлардан ташкил этишди. Бир ҳужумчи билан ҳаракат қилган “оқ бўри”лар узоқ масофалардан кучли зарбалар йуллаб, “Насаф-99” жамоасининг голкиперини хушёрлигини синаб куришди. Тайм ўрталарида ёш “аждарлар” қаноатларини ишга солди ва чап қанот ярим ҳимоячиси исмига мос Ёрқин Амиров ёрқин ўйинни намойиш эта бошлади, тезкор Амиров рақибларини ортда қолдириб чиройли тарзда узатган тўпларига гол билан якунлайдиган жамоадоши топилмади. Шундай қилиб, биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.

Танаффус пайтида устозларидан керакли кўрсатмаларни олган ёш футболчилар иккинчи бўлимда умуман бошқача сецинарийни ижро этишди. Мезбон ва меҳмон жамоа ҳам ўйин суъратини пасайтирмадилар. Финалчилар узоқ масофалардан дарвозаларни ишғол қилишга ҳам уринишди, бир неча янги кучларни майдонга туширилиши ҳам ўз самарасини бермади. Бош ҳакам томонидан учрашув асосий вақтига қўшиб берилган тўрт дақиқада ҳам ўйин ҳисоби ўзгармади.

Қўшимча бўлимларда ёш футболчиларда чарчоқ аломатлари сезила бошланди. Қўшимча бўлимларда ҳам ҳисоб очилмади. Финалга хос учрашув пенальтилар сериясига етиб келди.


Пенальтилар сериясида “Насаф” жамоаси дарвозабони Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Умид Эргашев рақиб томонидан сўнгги имкониятни йўққа чиқарди ва омад 5:4 ҳисобида “Насаф-99” жамоаси томонида бўлди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Нурали Султоновнинг “Насаф 99” жамоаси 2015 йилги вилоят кубоги соҳиби бўлишди.



Финал сўнггида ғолиблар тағдирланишди. Кубокни Вилоят Футбол Федерацияси 1-вице президенти Норқул Даминов тантанали равишда “Насаф-99” жамоасига топширди.

  Фахриддин ЧОРИЕВ.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика