RU

Последние новости

13:05Сергей Чигодаев - Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг CAFA U-17 кубогидаги илк ўйини ҳақида  0 12:35"Челси" икки дарвозабонни кўриб чиқмоқда  2 12:04Тен Хаг топ клубга бош мураббий бўлмоқда  3 11:23"Реал" ПСЖ юлдузини харид қилмоқчи  6 11:00Каору Митоманинг янги жамоаси деярли аниқ  2 10:34Кевин Де Брюйне “Наполи“да қанча маош олиши маълум  2 10:08“Майдонда максимал даражада кучимизни сарфлаймиз, бизда ишонч бор” - Дониёр Абдуманнопов “Сурхон”га қарши ўйин, чиройли гол ва Суперкубок ҳақида  2 09:40Васкес фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин  5 09:11Ҳусановнинг собиқ мураббийи Англия жамоасини бошқаради  3 08:43Мбаппе “Олтин бутса“ учун курашда биринчи ўринга чиқиб олди  37 08:17Sofascore. Захирадан майдонга тушиб, ассист қайд этган Файзуллаев неча баҳо олди?  3 08:00Суперлига. "Нефтчи" "Шўртан"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. "Сўғдиёна" эса ўз майдонида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  2 07:54Суперлига. Бугун 3-та учрашув бор  7 07:27АПЛга йўл олган учинчи жамоа номи маълум  7 03:31Франция кубоги. ПСЖ "Реймс"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  7

"Насаф" 15 январь куни "Шахтёр" билан ўйнаши тасдиқланди Новости

"Насаф" 15 январь куни "Шахтёр" билан ўйнаши тасдиқланди

8 январь куни Тошкентда "Локо" ва "Насаф" ўртоқлик учрашуви ўтказиши режалаштирилганди.
Куни кеча ташланган қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон чемпионатининг кумуш ҳамда бронза медал совриндорлари 2-турдаёқ ўзаро тўқнаш келишлари маълум бўлди. Шу боис, мураббийлар 8 январга мўлжалланган учрашувдан воз кечишлари ҳам мумкин. 10 январь куни "Насаф" делегацияси илк хориж йиғинини ўтказиш мақсадида Туркияга жўнаб кетади. 15 январда Қарағанданинг "Шахтёр"и билан ўйин бўлади. Клуб бош мураббийи Рўзиқул Бердиев мухбиримиз Камолиддин Алимов билан суҳбатда бу маълумотни таслиқлади.

"Олдинда биз катта синов кутиб турибди. ОЧЛ плей-офф босқич ўйинида иштирок этишимиз керак. Тайёргарликни ҳам шунга монанд тарзда олиб боришга ҳаракат қиляпмиз. Таркибда деярли ўзгаришлар бўлмади. Энг муҳими, ўтган йилги таркибни сақлаб қолдик. Барча етакчи футболчиларимиз билан шартномаларни узайтирдик. Бир-икки нафар янги ўйинчилар қўшилиши мумкин. Легионерлардан кўра, маҳаллий футболчиларга эътибор қаратамиз. Кўз остимизга олиб қўйган ўйнчиларимиз бор. Туркиядаги йиғинда уларни кўрикдан ўтказамиз. 15 январь куни Қарағанданинг "Шахтёр" клуби билан назорат ўйини ўтказамиз. Устозимиз Виктор Кумиков билан яна бир бор учрашиш имконияти юзага келяпти", - дейди Ўзбекистоннинг 2013 йилдаги энг яхши мураббийи.  
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика