“Наполи”нинг асосий кипери Италия Кубоги финалида қатнашмайди
14 июн 2020 19:25
Новости
“Наполи”нинг асосий кипери Италия Кубоги финалида қатнашмайди
Тартиб-интизом комиссияси Италия Кубоги билан боғлиқ қарорларни эълон қилди.
Унга кўра, “Наполи” дарвозабони Давид Оспина 17 июнь куни Римда бўлиб ўтадиган “Ювентус”га қарши финал баҳсини ўтказиб юборади. Ярим финал жавоб ўйини доирасида ўтган “Интер”га қарши баҳсда у сариқ карточка олди ва бу унинг учун мусобақадаги иккинчи огоҳлантириш бўлди.
Шунингдек, “Милан” ҳужумчиси Анте Ребичнинг Кубокнинг битта ўйинига дисквалификация қилинди, у “Ювентус”га қарши 2-учрашувда Данилога нисбатан қўпол ҳаракат қилди ва қизил карточка олиб, майдонни тарк этганди.
Комментарии