"Наполи" клуб рекордини ўрнатди
29 окт 2022 21:50
Новости
"Наполи" клуб рекордини ўрнатди
"Сассуоло"ни йирик ҳисобда мағлуб этган "Наполи" ғалабали сериясини давом эттирмоқда.
Бугунги учрашувдан сўнг Сапалетти жамоаси 32 очко билан биринчи ўринни эгаллаб турибди. Неполликлар иккинчи ўриндаги "Милан"дан 6 очко олдинда.
"Наполи" барча мусобақаларда кетма-кет 13-ғалабасини қўлга киритди ва клуб рекордини ўрнатди. Жамоа умумий ҳисобда жорий мавсумда 17та ўйинда 15та ғалаба ва 2та дуранг қайд этишган.
Улар охирги маротаба 31 август куни ғалаба қозона олмаган, "Фиорентина" билан дуранг қайд этганди. Клуб навбатдаги учрашувини 1 ноябрь куни ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 6-турида "Ливерпуль"га қарши ўтказади.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Миср терма жамоаси собиқ юлдузи кечаги учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийини танқид қилди
Комментарии