"Наполи" иккита йирик трансферни амалга ошириши мумкин
20 июл 2019 14:34
Новости
"Наполи" иккита йирик трансферни амалга ошириши мумкин
"Наполи" бош мураббийи Карло Анчелотти клубнинг трансфер режалари ҳақида гапирди.
"Мариу Руй ва Фаузи Гулямлар аниқ "Наполи"да қолишади, чунки улар кучли ҳимоячилардир. Трансферлар ойнаси якунланганига қадар яна иккита йирик трансферларни амалга оширамиз деб ўйлайман", - дейди Анчелотти.
Эслатиб ўтамиз, "Наполи" якунланган мавсум А Серияда 2-ўринни банд қилди ва Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди.
"Наполи" кеча ўртоқлик ўйини доирасидаги "ФеральпиСало" клубига қарши кечган ўртоқлик ўйинида рақибни йирик 5:0 ҳисобида таслим этди.

Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Комментарии