RU

Последние новости

17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  1 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  1 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  0 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   14 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  4 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  10 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   2 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  5 11:31"Ман Сити" 20 ёшли марказий ҳимоячисини Бундеслига жамоасига ижарага берди  0 10:48Лионель Месси келажакда ўзини мураббий сифатида кўриш-кўрмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди  1

"Шубҳасиз энг яхши даврларим "Бунёдкор"да ўтган" — Стевица Ристич Анталияда Championat.asia сайтига эксклюзив интервью берди Новости

"Шубҳасиз энг яхши даврларим "Бунёдкор"да ўтган" — Стевица Ристич Анталияда Championat.asia сайтига эксклюзив интервью берди

"Бунёдкор" — шонли тарихга эга клуб.

Ўз вақтида бу жамоа сафида бразилиялик Ривалдодан, чилилик Вильянуэва каби юлдузлар тўп тепиб кетди. Аммо улар орасида камтаргина македониялик Стевица Ристич ўзгача қадрланади. Қисқа вақт ичида голеадорлик маҳоратини кўрсатган "снайпер" кўпчиликнинг ёқимтойига айланиб улгурганди. Бутсаларини михга илган Ристич ҳозирда биз жой эгаллаган меҳмонхонада истиқомат қилаётганидан хабар топиб кечки таомдан сўнг Ристич билан суҳбат ташкил қилишга қарор қилдим. 

- Сизни Анталияда кўрганимиздан хурсандмиз. Чунки "Бунёдкор"да ўзидан ном қолдирган легионер ҳисобланасиз. Мухлислар сизни ҳамон эслаб туришади. Ҳозирда нималар билан бандсиз? 

- Мен ҳам хурсанд бўлдим. Шимолий Македониянинг "Силекс" клубида спорт директор сифатида фаолият олиб бормоқдаман. Ўз вақтида мазкур клубда 3 йил тўп тепганман. Шундан сўнг легионерлик саргузаштларим бошланди, Кореяга кетдим. Жамоамиз яхши, раҳбаримиз зўр одам. Таркибни кучайтиришда давом этяпмиз. Мамлакат кубоги ярим финалига етиб келдик. Ўтган йили финалда мағлуб бўлдик. 

- "Силекс"га қандай келиб қолдингиз? Чунки 3 йил олдин сиз билан суҳбатлашганимизда фаолиятингизни тугатганингизни, болалар билан машғул эканлигингизни айтган эдингиз...

- Ҳа, фаолиятимни тугатгач 5 йилча оиламга вақт ажратдим. Қизим гандбол, ўғлим футбол билан шуғулланади. Македониядаги футбол мактабида ишладим. Ўтган йили "Силекс" хўжайинлари таклиф қилди. Ўйлайманки, тўғри қарор қабул қилдим. 

- Сиз ўтган йили Анталияда "Бунёдкор" қароргоҳида кўриниш бергандингиз...

- Ўзбекистонда энг яхши дўстларим бор. Виктор Карпенко билан доим алоқада бўлиб турамиз. Анталияда йиғин ўтказаётганини билгач хурсанд холда бордим, Виктор ва Анвар Ғофуров билан учрашдим. Ўйинни кўрдим, футболчилар билан гаплашдик. "Бунёдкор" мен учун қадрли клуб. 2008-2010 йиллардаги "Бунёдкор" ўзбек футболи тарихидаги энг яхши жамоа эди, дея оламан. Қандай футболчилар, мураббийлар ишлаб кетди. Таркиб супер, терма жамоа футболчилари, Азиз Хайдаров, Сервер Жепаров, Виктор Карпенко, Жасур Хасанов каби номлар тўп тепарди. Чемпионат даражаси кучайди. Бунинг самараси 2011 йилги Осиё кубогида кўринди. Ўзбекистон Осиё кубокларидаги энг яхши натижасини қайд этди. 

- Виктор Карпенконинг мураббийлик фаолиятидан хабарингиз бор. Лекин "Бунёдкор"даги мураббий сифатидаги қисқа даври омадли чиқмади...

- "Бунёдкор" унинг қўл остида ёмон ўйнамади. Сафарда "Пахтакор"дан устун келди. Ўйинни кўргандим. Бир нарсани тушуниш керак, сизда керакли ўйинчилар, сифатли ижрочилар бўлмаса ўзингиз истаётган нарсани чиқара олмайсиз. "Бунёдкор"да шундай вазият эди. Виктор қандай ишлашни билади. Лекин омади келмади. "Пахтакор"да ҳам дўстим Славче Войнески ишлади. Уни кейин алмаштиришди. Якунда "Пахтакор" чемпион бўлди. 

- Славче Войнески чемпионатимизга мос келмадими ёки футболчиларни тушунмадими?

- "Пахтакор"нинг ОЧЛдаги ўйинларини кўрдим. Бу мусобақада ўйнаганман, даражасини биламан. Чемпионатда ҳам, халқаро майдонда ҳам бирдек муваффақият қозониш учун 2-3та таркибингиз бўлиши лозим. Войнескига қийин бўлишини айтгандим. 

- Аммо Войнескида ёмон таркиб йиғилмаганди. "Насаф" эса улардан нисбатан кучсизроқ таркиб билан гуруҳдан чиқди... 

- "Насаф" сўнгги йилларда яхши натижалар кўрсатяпти. Уларнинг сафига "Навбаҳор"ни ҳам қўшиш мумкин. Молиявий ҳолати жуда яхши, деб эшитдим. 

- "Бунёдкор"да ўтказган дамларингизни эслаб турасизми?

- Энг яхши дамлар. Ортиқча изохга хожат йўқ. Чунки пулми, майдонми, стадионми муаммо йўқ эди. Ўша "Бунёдкор" Осиёдаги энг яхшиси эди. Бу жамоада ўйнаганимдан хурсандман. Кубок финалида гол урганим ёдимда. Тўпурарлар қаторида эдим. Кетаётганимда "Пахтакор"дан кўп очко олдинда эдик. Кейин кузда "Амкар" сафига бориб қўшилдим. 

- "Бунёдкор"га келишингиз ҳаммаси "Поханг Стилерс" билан ўйиндан кейин бошландими? Ёки кимдирдан қўнғироқ бўлдими?

- "Поханг Стилерс" билан ОЧЛда ғолиб чиқдик. Ривалдо қўнғироқ қилди. Унга қандай қилиб йўқ дейишим керак эди?

- Бразилияликларнинг келиши стадионга томошабинлар оқимини оширдими?

- Албатта. Масалан, Наманганда  "Навбаҳор" билан ўйинларда 3 соат олдин стадион тўларди. 


- Шундай атмосферада ҳар қандай ҳужумчининг ҳам гол ургиси келиши табиий. Ўзбекистон чемпионатида қайси ҳужумчилар кўпроқ ёдингизда қолган?

- Анвар Солиев, Александр Гейнрих ўша пайт "Пахтакор"да ўйнарди. Кейин у билан "Сувонг Самсунг"да бирга тўп тепдик. "Пахтакор"да ҳужумчидан ташқари ажойиб ярим ҳимоячи бор эди..

- Одил Аҳмедов?

- Ҳа, Одил Аҳмедов. У жуда яхши ижрочи эди. 

- Гейрих ҳақида фикрингиз чала қолди?

- Уни жуда яхши кўраман. Кореяда кўп вақтимизни бирга ўтказардик. Жуда позитив инсон. Гейнрих билан гаплашсангиз доим бошқача энергия оласиз. Кайфиятим йўқ пайтда у билан суҳбатлашардим. 


Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика