RU

Последние новости

01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  1 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  3 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  17 22:14Игорь Иванович Химич — “Нефтчи” футбол академияси директори  4 21:55Чақир, Мбаппе, Хойлунд - ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 21:31ЎФА Фабио Каннаварога қанча муддатли шартнома таклиф қилган? Тимур Кападзенинг термадаги тақдири нима бўлади?  55 21:13Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради  69 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  3 20:25Гаиска Мендьета: "Хави МЮда ишлашга ўзини тайёрлаб келмоқда"  4

Наманганда ўзига хос футбол шоуси Новости

Наманганда ўзига хос футбол шоуси

Теги :  Наманган
“Миллионлар ўйини” бўлмиш футболнинг мафтункор сеҳри бўлакча. Айнан футбол туфайли бир-бирини танимайдиган кишилар дўстга айланадилар.
Қисқа қилиб айтганда, футбол барчани бирлаштирадиган кучдир. Наманган вилоятида истиқомат қилаётган фахрийлар ва Фарғона вилояти фахрийлари ҳам футбол орқали бир-билари билан танишдилар ва бугунги кунда чинакам дўстга айландилар. Ҳозирги кунга келиб улар ўртасидаги муносабатга барча ҳавас қилади. Улар худди ака-укадек қадрдон бўлиб кетишган.

Мана уч йилдирки, улар ўзаро тўпланиб, футбол турнирини ташкил этишади. Бу орқали уларнинг дўстликлари янада мустаҳкамланади. Фахрийларнинг навбатдаги учрашувлари

Наманганда бўлиб ўтди. Аниқроғи, Наманганда ўзига хос футбол шоуси ўтказилди.

Фарғоналик фахрийларнинг бу сафарги ташрифлари ўзгача бўлди. Меҳмонларни кутиб олиш маросими Намангандаги “Навбаҳор” стадионида ташкил этилди.
Шундан кейин барча фархийлар бирлашиб, Уйчи туманида яшовчи майдондаги дўстлари Абдусамат Отахонов хонадонига ташриф буюришди. Абдусамат ака яқинда мусулмонларнинг бешинчи фарзи бўлмиш – Муборак Хаж сафарида бўлдилар ва хаж ибодатини адо этиб қайтдилар. Футбол шоуси Абдусамат Отахоновни зиёрат қилиш билан бошланди.

Наманганлик ва риштонлик фахрийларнинг кейинги манзили – “Навқирон” жамоасининг собиқ аъзоси Фазлиддин Баҳромовнинг хонадони бўлди. Бундан бир йил олдин Фазлиддин ака фахрийлар сафида майдонда тўп сурар эдилар. Аммо бешафқат ўлим у кишининг орамиздан эрта олиб кетди.  Мусобақа иштирокчилари Фазлиддин акани ёдга олиб, у кишининг ҳақига дуолар ўқишди.

Шундан кейин барча бир дастурхон атрофига йиғилди. Йиғилганларга собиқ футболчи Анвар Боқиев ўзининг хотраларни сўзлаб берди. Анвар Боқиевни фарғоналик катта стажга эга бўлган футбол мухлислари яхши танишади. Анвар ака бир пайтлар “Нефтяник” клубида тўп сурган. Фахрий футболчи ўзининг фарғонада ўтган йилларни мароқ билан ёдга олди.

Эртасига фархрийлар Уйчи туманида Косонсой тумани сари йўл отландилар. Футбол ўйинлари айнан Косонсой туманида бўлиб ўтди.
Бу галги турнирда ҳам тўртта жамоа иштирок этди. Булар, “Навқирон”, “Хотира-79”, “Косонсой” ва “Риштон” фахрийлар жамоаси. Ушбу жамоалар Косонсойда ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Дастлаб “Косонсой” ва “Риштон” фахрийлари майдонга тушишди. Ушбу ўйин голларга бой тарзда ўтиб, 9:7 ҳисобида риштонликларнинг ғалабаси билан якун топди.
Иккинчи жуфтликда “Навқирон” ва “Хотира-79” ўзаро куч синашди. Ўйинда рақибдан ҳар тамонлама устун келган “Навқирон” фахрийлари 5:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

“Хотира-79”  ва “Косонсой” жамоалари ўртасидаги учинчи ўрин учун кечган баҳс ҳам қизиқарли ва кескин курашларга бой тарзда ўтди. Ўйининг асосий вақти 2:2 ҳисобида якунланди. Пенальтилар сериясида эса омад косонсойликларга кулиб боқди – 3:2.

“Навқирон” фахрийлари эса финалда “Риштон” туманидан ташриф буюрган фахрийларни 4:1 ҳисобида доғда қолдириб, бош соврин эгасига айланишди.

60 ёшдан ошган ва айни дамда кексалик гаштини сураётган фахрийлар иштирокидаги футбол шоуси юқори даражада ташкил этилганини таъкидлаш жоиз. Фахрийларнинг мароқли дам олишлари учун барча шароитлар яратиб берилди. Мусобақа қатнашчилари уйларини хурсанд ҳолда қайтишди. Фахрийлар ўртасида ўтказилган ушбу футбол шоуси барчада бирдек ёқимли таассурот қолдирганини ҳам таъкидлаш жоиз.

Мана шундай шоуни юқори даражада ташкил этган Ҳамидхон Мўйдинхўжаев ва Мамадали Мўминовларга иштирокчилар номидан ўз миннатдорчилигимизни изҳор этамиз.

Аброр Деҳқонов
Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика