RU

Последние новости

13:43"Трабзонспор" Андре Онанага доимий шартнома таклиф қилди  0 13:16Ҳимоя чизиғида "катта тозалаш": "Интер" фахрийлар билан хайрлашишга тайёр  2 12:48Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди  2 12:27Файзуллаев Уругвай билан ўйнамайди  3 12:19Манба: Ўзбекистон халқаро турнирда Миср билан ўйнаши мумкин  4 12:05Реда Ҳани: "Мазкур беллашув Ўзбекистондаги сингари бизнинг мураббий учун ҳам биринчиси эди"  1 11:47Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК ҳакамлар академиясида малака оширади  0 11:35Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК Чақирув Лигаси ўйинларида!  0 11:24Ўзбекистон U-18 термаси Озарбайжон билан муроса кўчасини танлади  1 11:10Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар Осиё чемпионати саралаш босқичида ишлайди  0 10:46"Арсенал" туркиялик футболчи учун катта суммадан воз кечишга тайёр  1 10:18"Реал" ҳужумчиси январда АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 09:50А Сериянинг энг кўп маош олувчи футболчилар рейтинги эълон қилинди  0 09:23Мбаппе Ямалнинг шахсий ҳаётига аралашётганларга мурожаат қилди  10 08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0

Наманган шаҳрида янги сунъий қопламали майдоннинг тантанали очилиш маросими ўтказилди Новости

Наманган шаҳрида янги сунъий қопламали майдоннинг тантанали очилиш маросими ўтказилди

Теги :  Наманган
Бугун Наманган шаҳрида жойлашган Вилоят футбол маҳорати мактаби тасарруфидаги “Ёш куч” стадионида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Осиё футбол конфедерацияси томонидан ҳамкорликда барпо этилган янги сунъий қопламали майдоннинг очилиш маросими ўтказилди.

Катта тантана тарзида ташкил этилган очилиш маросимида Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров, Жисмоний тарбия ва спорт вазирнинг биринчи ўринбосари, ЎФA Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Aбрамов, терма жамоамиз сардори Одил Aҳмедов ҳамда футбол жамоатчилиги вакиллари иштирок этишди.

Очилиш маросимида дастлаб Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров сўзга чиқиб, ЎФA томонидан юртимизда футбол оммавийлигини ошириш, ҳудудларда мавжуд инфратузилмани яхшилаш борасида олиб борилаётган ишларга катта баҳо берди. Ўз навбатида Равшан Эрматов ҳам Наманган халқи азалдан футболни яхши кўришини алоҳида қайд этди:

– Наманганда футболга ҳамиша катта эътибор қаратиб келинади. Наманган аҳли футболга ўзгача меҳр қўйганини нафақат юртимизда, балки ундан ташқарида ҳам жуда яхши билишади. Бежизга буердан кўплаб машхур футболчилар етишиб чиқмаган. Aйни пайтда юртимиз октябрь ойида мезбонлик қиладиган 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатининг гуруҳ баҳсларини Наманганда ҳам ўтказишни режалаштиряпмиз. Шу каби жиҳатларни инобатга олган ҳолда ОФК билан ҳамкорликда наманганлик ёш футболчилар учун сунъий қопламали майдон барпо этилди. Ишончим комил, яқин келажакда буерда шуғулланадиган ёш истеъдод эгалари катта футболчилар бўлиб етишади ва миллий терма жамоамизнинг муваффақиятларига хисса қўшишади, – деди Равшан Эрматов.

Шундан сўнг янги қуриб битказилган майдонда илк учрашув ўтказилди. Хайрулло Бозаров ҳамда Равшан Эрматов бошлаб берган учрашувда яқин ўтмишнинг машхур футболчиларидан иборат жамоа Наманган вилояти футбол маҳорати мактабининг 2002 йилда таваллуд топган футболчиларига қарши баҳс юритди. Ёш ўйинчилар Одил Аҳмедов, Шуҳрат Мирхолдиршаев, Санжар Асқаралиев, Илҳом Бойдедаев, Носир Отақўзиев каби маҳорат эгаларига қарши тўп суриб, улардан майдонда зарур кўникмалар олиш имконига эга бўлишди.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика