Наингголан: "ЖЧ-2018 рекламасини телевизордан томоша қилиш жуда қийин бўлмоқда"
01 июн 2018 17:38
Новости
Наингголан: "ЖЧ-2018 рекламасини телевизордан томоша қилиш жуда қийин бўлмоқда"
"Рома" ярим ҳимоячиси Ража Наингголан Бельгия термаси билан ЖЧ-2018га бормаслиги оғир ботаётганини айтди.
"Термага олинмаганимдан кейин ЖЧ-2018 рекламасини телевизордан томоша қилиш жуда қийин бўлмоқда. Албатта, сиқилмасликка ва яхши хотираларни эслаб юришга интиляпман. Авваллари 3 ҳафта дам олардим. Энди эса кўпроқ дам оламан.
Мартинес Римга келганида мени термага олмаслик учун сабаб қидираётганини билгандим. У мени яхши футболчилигимни айтди, бироқ фақатгина "Рома"да яхши ўйнар эканман, Бельгия термасига бошқа фойдам тегмас экан. Бироқ ўшанда у якуний қарорни қабул қилмаганлигини тушунтирганди", - деди бельгиялик футболчи.
Комментарии