Надаль: "Мессининг фаолиятида пасайиш бўлдими? У ҳали ҳам дунёнинг энг зўр ўйинчиси"
23 окт 2020 11:48
Новости
Надаль: "Мессининг фаолиятида пасайиш бўлдими? У ҳали ҳам дунёнинг энг зўр ўйинчиси"
Испаниялик теннисчи Рафаэль Надаль "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси ҳақида гапирди.
"Мессининг фаолиятида пасайиш бўлдими? Бу нимани англатади? Балки унда энг зўр пайтлар бўлгандир, аммо у ҳали ҳам дунёнинг энг кучли футболчиси. Футбол, барча нарса каби қизиқишни йўқотди.
Барчамизнинг даҳшатли рақибимиз бор - бу бизнинг ҳаётимизни, муносабатларимизни ва шунингдек иқтисодиётимизни бузган вирусдир. Ҳақиқатдан ҳам ёмон аҳволга келиб қолган инсонлар кўп", - дейди Надаль.
Эслатиб ўтамиз, Месси жорий мавсум "Барселона" таркибида 3та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Комментарии