Начо «Реал Мадрид»ни нима сабабдан тарк этганини тушунтирди
28 июн 2024 08:49
Новости
Начо «Реал Мадрид»ни нима сабабдан тарк этганини тушунтирди
«Реал Мадрид» собиқ сардори Начо нима сабабдан мадридликлар билан хайрлашганини тушунтириб берди.
«Бу ҳаётимдаги энг қийин қарор бўлди. Бундай қарорни узоқ ўйлаб кейин қабул қилдим.
Бир неча ой олдин клубни тарк этишим ҳақида раҳбариятга маълум қилгандим. Ҳа, жамоада яна бир мавсум қолиш имкониятим бор эди, аммо барчасини яхши нотада тугатиб, янги саргузаштни хоҳладим. Барчаси шунақа чиройли якунланишини тасаввур ҳам қилмаганман.
Мадридда мени яхши хотиралар билан эслашлари учун фаолиятим давомида боримни бердим. Энди эса жамоани хотиржамлик билан тарк этдим. Барчадан миннатдорман», - деди Начо.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
"Супер олтин тўп" 2029 йилда топширилиши мумкин
Комментарии