RU

Последние новости

15:55"Барселона" туман туфайли "Бетис" билан ўйинга ўз вақтида учиб кетолмади  0 15:21"Машъал"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:03"ЎФФ Президенти кубоги" мусобақасида 4-тур учрашувлари ортда қолди  0 14:31"Қўқон-1912"ни Суперлигада олиб қолган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:11Эшитдик-да! Ўзбекистон Португалия билан ўйнамайди  21 13:48Колумбия ЖЧда Осиё жамоаларига қарши 3 марта ўйнаган  8 13:38Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 13:05Португалиянинг ЖЧда Осиё жамоаларига қарши статистикаси қандай?  11 12:23"Манчестер Сити" етакчиси "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин  2 12:15TVCOM'да бугунги ўйинлар: “Ман Сити”, “Барса” ва бошқалар  1 11:55Йозеф Блаттер: "Саудия Арабистони дунё футболини бошқармоқда"  7 11:35Арне Слот "Ливерпуль"нинг асосий мақсадини айтди  0 11:15Суперлига-2025. Ким пенальтилардан кўп жабр кўрди?  5 10:50Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз"   8 10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  21

МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди Новости

МЮ ва "Тоттенхэм" мухлислари Бильбаодаги Европа лигаси финали олдидан Сан-Себастьянда муштлашишди

"Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" мухлислари Европа Лигаси финали олдидан тартибсизликлар уюштиришди.

Турнирнинг финал ўйини бугун Бильбаода бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 23:59 да бошланади.

El Diario Vasco хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" мухлислари ўртасидаги тўқнашув сешанба кечқурун Бильбаодан бир соатлик йўлда жойлашган Сан-Себастьянда содир бўлган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, можаро мухлислар гуруҳлари ўртасида баланд овозда суҳбат ва ўзаро ҳақоратлар билан бошланиб, улардан бири рақиб жамоа мухлисини ургандан сўнг муштлашувга айланган. Хабарларга кўра, жанжал давомида мухлислар кўчадаги стол ва стуллар, стаканлар ва чиқинди қутиларидан фойдаланган.

Хабар қилинишича, воқеа жойига етиб келган полиция вазиятни назорат остига олишга муваффақ бўлган. Бир неча жароҳатланганларга тиббий ёрдам кўрсатилган, аммо улардан ҳеч бири шифохонага ётқизилмаган.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика