RU

Последние новости

00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  0 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  105 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  33 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  17 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  4 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0

МЮ собиқ аъзоси оиласини боқиш учун Руни ва Фердинанднинг бутсаларини ўғирлаганини тан олди Новости

МЮ собиқ аъзоси оиласини боқиш учун Руни ва Фердинанднинг бутсаларини ўғирлаганини тан олди

“Манчестер Юнайтед” академияси тарбияланувчиси ва клуб собиқ футболчиси Равел Моррисон жамоадошларининг оёқ кийимларини ўғирлаганини ошкор қилди.

У буни оиласини боқиш учун қилганини айтди. Бир вақтлар Моррисон Рио Фердинанднинг оёқ кийимини олаётган вақтда қўлга тушган ва кийим алмаштириш хонасидан қувиб чиқарилган эди. 

“Ўша вақтда болалар жамоасида эдим, ёш ва аҳмоқ бўлганим аниқ. Бу ерда бир жуфт бутса учун 250 фунт, 2 жуфт учун эса 500 фунтни тезда ишлаб оласан. Уйга совғалар билан борасан, кайфият эса аъло даражада!

Кўп зарар етказишни хоҳламагандим. Сенга ёки Уэйн Рунига қанча бутса беришларини кўрардим, бир вақтнинг ўзида 20-30 жуфт олардингиз. Кейин мен: “Бир жуфтини оламан ва уйдагиларни боқаман ҳамда уларни керакли нарсалар билан таъминлайман”, деб ўйлардим. Бу катта муаммо бўлади деб ўйламганман”, деган Моррисон жонли эфир вақтида Фердинандга қарата.

Истеъдодли ҳисобланган Равел Моррисон катта футболда кутилганидек ютуққа эриша олмади. 28 ёшли футболчи “қизил иблислар” асосий жамоасида 3 та ўйин ўтказган. Ярим ҳимоячи ҳозирда клубсиз ҳисобланади.

“Туманли Альбион”га алоқадор қизиқарли хабарлар Instagram'даги @angliyafutboli саҳифасида! Обуна бўлинг!

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика