МЮ ҳеч бўлмаса бир жиҳатда "Сити"дан устун келди – "қизил иблислар" 4 та ўзгариш қилди (аслида 3 тагача мумкин)
07 ноя 2021 00:47
Новости
МЮ ҳеч бўлмаса бир жиҳатда "Сити"дан устун келди – "қизил иблислар" 4 та ўзгариш қилди (аслида 3 тагача мумкин)
АПЛ 11-тури доирасида МЮ – “Ман Сити” учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда тўлиқ устунлик қилган "шаҳарликлар" ғалаба қозонишди. Бироқ мезбонлар 4 та ўзгариш амалга оширгани кўпчиликнинг эътиборини тортди. Ваҳоланки АПЛда 3 тагача ўзгариш қилиш мумкин.
Ўйиннинг 73-дақиқасида Оле-Гуннар Сульшер мажбурий равишда Люк Шоуни алиштирди. Навбатдаги тўхталишдан сўнг англиялик футболчи бошини ушлаганча, майдонга ўтириб олди. МЮ шифокорлари Шоуда бош чайқалиши юз берган бўлиши мумкинлигини таъкидлашди ва Сульшер ҳимоячини Алекс Теллесга алиштирди.
Ёдингизда бўлса, шу йилнинг февраль ойида АПЛ агарда футболчида бош чалқалиши хавфи бўлса, уни ўзгартириш учун қўшимча алиштириш имкониятига рухсат берган.
Комментарии