МЮ Де Йонг учун маблағни оширди
26 июн 2022 12:31
Новости
МЮ Де Йонг учун маблағни оширди
"Манчестер Юнайтед" ва "Барселона" ярим ҳимоячи Френки де Йонгнинг трансфери борасида олдинга қадам ташлади.
"The Times" хабарига кўра, манкунианликлар нидерландиялик хавбек учун суммани 80 миллион еврогача оширган. Де Йонг учун 85 миллион евро талаб қилаётган "Барселона" бу нархга кўниши кутилмоқда. "Барселона" пайшанба кунигача барча музокараларни якунламоқчи. Айнан шу куни испан клублари ҳукуматга барча солиқ ҳисоботларини топшириши керак бўлади.
Якунланган мавсумда де Йонг барча турнирларда 46 ўйинда қатнашиб, 4 гол ва 5 ассист қайд этди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии