Мхитарян жароҳат туфайли 10 кун майдонга туша олмайди
14 сен 2016 13:45
Новости
Мхитарян жароҳат туфайли 10 кун майдонга туша олмайди
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян ҳозир ҳам ўзини ёмон ҳис қилмоқда.
Янги текширув натижасида футболчи Арманистон терма жамоаси сафида олган жароҳатини "Манчестер Сити"га қарши баҳсда оғирлаштиргани аниқланди. Энди у 10 кун майдонга туша олмайди.
Шундай қилиб, Мхитарян "Манчестер Юнайтед"нинг "Фейеноорд", "Уотфорд" ва "Нортгемптон Таун"га қарши баҳсларида иштирок этмайди.
Комментарии