RU

Последние новости

11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  5 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  18 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  9 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2

Музаффар Музаффаров: “Ортда қолаётган йил мен учун омадли кечди” Новости

Музаффар Музаффаров: “Ортда қолаётган йил мен учун омадли кечди”

Бу йил “Сўғдиёна” сафида ёрқин ўйинлари билан кўпчиликни эътиборини қозонган футболчилардан бири – Музаффар Музаффаров бўлди.

Иқтидорли футболчи қисқа фурсат ичида жиззахликларнинг етакчиларидан бирига айланиб улгурди. Шу боис Музаффаровни 2015 йилнинг кашфиётларидан бири дейиш мумкин. Яқинда футболчи билан суҳбатлашиб, ортда қолаётган йил ва янги йилдаги режалари ҳақида сўрадик.

- Музаффар, ортда қолаётган 2015 йил сиз учун қандай ўтди?
- Жорий йил мен учун жуда ҳам омадли бўлди. Сабаби олий лигада деярли дебют мавсумимни ўтказдим ва етарлича ўйин амалиётига эга бўлдим. Табиийки бу билан футболчи сифатида ҳам бирмунча ўсишга эришганимни ҳис этдим. Бунинг учун энг аввало “Сўғдиёна” бош мураббийи – Даврон ака Файзиевга миннатдорчилик билдираман. У киши менга қўрқмасдан ишонч билдириб, имконият берди. Билдирилган ишончни оқлаш учун астойдил харакат қилдим. Жиззахга келиб ўзим учун ажойиб тандемни топдим. Бу – Санжар Рашидов. У билан бирга ёнма-ён ўйнаш ҳамиша мен учун қулай бўлди. Бир-биримизни сўзсиз тушунадиган даражага чиқдик. Бу ҳам менинг 2015 йилдаги ютуқларимдан бири бўлди. 


- Янги йил байрамини бунгача қай тариқа ўтказиб келгансиз? Ва бу йил қандай нишонламоқчисиз? Айтайлик, оила даврасидами ёки дўстлар биланми?
- Янги йилни ҳар сафар оилам даврасида кутаман. 2016 йилни ҳам насиб қилса шу тариқа қарши олиш ниятидаман.

- Янги йилда Қорбободан нима сўраган бўлардингиз?
- Қорбободан эмас-у, Яратгандан юртимизга тинчлик осойишталик, ота-онамга соғлиқ саломатлик сўрайман.

- Сиз учун шу кунгача ўтган янги йил байрамларида эсда қолган хотиралар қайсилар бўлган?
- Ҳар сафар янги йил байрами мен учун яхши ўтади. Бу борада бирортасини ажратиб қўрсата олмайман.


Исломбек Рустамбеков.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика