RU

Последние новости

10:38"Кристал Пэлас" ўз рекордини ўрнатди  0 10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  3 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  4 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  9 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  34 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1

Музаффар Музаффаров: "Нефтчи" иккинчи даврада ҳақиқий шоу кўрсатади" Новости

Музаффар Музаффаров: "Нефтчи" иккинчи даврада ҳақиқий шоу кўрсатади"

Тошкентда бўлиб ўтган "Нефтчи" ҳамда "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг "Нефтчи" ярим ҳимоячиси Музаффар Музаффаров билан суҳбатлашдик.

"Тошкентда иккинчи даврага жиддий тайёрланяпмиз. Хабарингиз бор, давралар оралиғида таркибда бир қатор жиддий ўзгаришлар юзага келди. Янги футболчилар борасида ижобий фикрдаман. Уларнинг жамоамизга катта фойдасига тегади. Йиғин давомида бир қатор фойдали бўлган ўртоқлик баҳсларида иштирок этмоқдамиз.  

Оғир юкламали машғулотдан сўнг ўйинларда иштирок этиш футболчидан катта мураккабликни талаб этади. Шу боис, "Қизилқум" билан баҳсда тўлиқ имкониятларимизни ишга сола олмадик деб ўйлайман. "Қўқон-1912" билан баҳсда эса ўзимиз истагандек ўйин кўрсатдик. Вадим Карленович бизга ўз футбол фалсафаларини сингдириб бормоқда. Мураббий истаган ўйинни айнан қўқонликларга қарши беллашувда намойиш эта олдик деган фикрдаман. Ўйиндан завқ олдик.  

Бош мураббийимиз таъкидлаганидек, "Нефтчи" иккинчи даврада ҳақиқий шоу кўрсатади. Диққат эътиборимиз "Бунёдкор" билан баҳсга қаратилган. Ўзбекистон Кубогида ҳали имкониятларимиз ёмон эмас. 

Очиғи, биринчи даврадан сўнг жамоадан кетмоқчи эдим. Олдимда 5-6 та клубдан аниқ таклифлар мавжуд эди. Улар ичидан 2 таси Тошкент жамоаларидан бўлди. Лекин Вадим Абрамов ва клуб раҳбарияти билан суҳбатдан сўнг жамоада қолишга қарор қилдим", - деди Музаффаров 


Ҳожиакбар Жабборов суҳбатлашди

Рейтинг: -5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика