RU

Последние новости

16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  1 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2 12:30"Хоразм" ярим ҳимоячиси жамоадан кетди  1 12:08Расман: Ҳожимат Эркинов "Пахтакор"га қайтди  6 11:50"Атлетико" Аргентина терма жамоасининг яна бир вакилини харид қилмоқчи  0 11:21Флетчер "Манчестер Юнайтед" U-18 бош мураббийи этиб тайинланди  0 10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  8

Мухтор Қурбонов: "Ўйинга хос натижа" Новости

Мухтор Қурбонов: "Ўйинга хос натижа"

Ғузорликлар бош мураббийи Мухтор Қурбонов учрашувдан сўнг қуйидагиларни таъкидлаб ўтди.
"Бугунги учрашув бироз асабий руҳда ўтди. Бундан ташқари учрашувнинг 16-30 белгиланганли ва об-ҳавонинг иссиқлиги ҳам таъсир ўтказди деб ўйлайман. Чунки иккала жамоа футболчиларининг ҳаракатида чарчоқ сезилиб турди. Лекин шунга қарамай ўйин жамоамиз устунлигида ўтди ва йигитларнинг ҳаракати ўз натижасини берди. Биринчи бўлимда футболчиларимиз бир нечта ҳавфли вазиятларни самарасиз якунлашди аммо иккинчи бўлимда улар хатоларини тўғирлашга ҳаракат қилишди ва натижада Суҳроб Бердиевнинг рақиб дарвозасига чиройли тарзда гол киритиб жамоага керакли 3 очкога эга бўлишимизга ўз ҳиссасини қўшди. Натижа ўйинга хос бўлди деб ўйлайман", - дейди Қурбонов.

- Игорь Таран бугунги учрашувда ҳам олдинги ўйинларда ҳам кўпгина вазиятларни кўкка совурмоқда. Сиз ушбу футболчининг бу тарздаги ҳаракатларини қандай баҳолайсиз?


- Тўғри Игорга бироз тезлик етишмаяпти аммо мен бу учун футболчини айблолмайман. Чунки бугунги ўйинда ҳам аввалги учрашувларда ҳам у ўз жойида, ўзининг амплуасида эмас, балки бошқа вазифани бажариш учун ҳаракат қилди. Аммо уни кўп қиррали футболчи эканлигини инобатга олиб, асосий таркибда ҳаракат қилиши учун тушурмоқдамиз.

- “Шўртан” бу йилда Олий лигадаги мақсадлари ҳақида нима дея оласиз?

- Биринчи лигадан олий лигага чиққанимиздан сўнг жамоа таркибини деярли тубдан ўзгартирдик. Барча футболчилар янги. Аввал ҳам айтиб ўтганимдек йигитлар бир-бирларини тўлиқ ўрганиб, кўникиб, тушиниб олишлари учун вақт талаб этилади. Уларга ҳозирги пайтда айнан шу нарса етишмаётганлини сезиб турибман. Лекин ишончим комил, йигитлар тез орада бу муаммонинг ечимини топишади ва чиройли, кескин курашларга бой ўйинлари билан муҳлисларга қувонч улашишади.

- Кейинги уй учрашуви “дерби” мақоми остида Қаршининг “Насаф” жамоаси билан ўтади. Бу ўйинга қандайдир асосий тарзда тайёргарлик олиб борасизми?

- Олдимизда "Насаф" билан учрашувдан олдин “Пахтакор” жамоаси билан кечадиган баҳс турибди. Шунинг учун биз аввалам бор  ушбу ўйинга жиддий тайёрланамиз.

- Жамоанинг молиявий аҳволини қандай баҳолайсиз?

- Жамоада молиявий томондан жиддий муаммолар йўқ деб ўйлайман. Сабаби раҳбарият қўлдан келгунча жамоани қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилмоқда. Жамоа раҳбарлари менга бўлган ишончларини, йигитлар билан биргалигда оқлашга биз ҳам ҳаракат қиламиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика