RU

Последние новости

19:15УЕФА тўхталишлар сони кўпайиши туфайли ВАР ваколатларини кенгайтирмоқчи эмас  0 18:49Ўртоқлик ўйини. "Арсенал" "Милан"дан устун келди  3 18:10"Ман Сити" "Галатасарой" қизиқаётган Эдерсонни сотмоқчи эмас  0 18:05Мбаппе энди "Реал"да бошқа рақамда ўйнайди  1 17:47Файзуллаев нега кеча тиббий кўрикдан ўтмади? Инсон самолётда учганидан кейин дарҳол кўридан ўтса нима бўлади?  5 17:43"Динамо" ўртоқлик ўйинида Беларус клубини йирик ҳисобда таслим қилди  3 17:21Моуринью "Ман Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Қонун бўйича 2017/18 мавсумда МЮ чемпион бўлиши керак эди"  3 16:59"Челси" 19 ёшли ҳимоячи - Хатони сотиб олмоқчи  8 16:11Уэсли Снейдер: "Салоҳни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблаш мумкин"  2 15:49Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлгани. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"  6 15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  1 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  2 14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  2 14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  2

Мутолаа учун: "Тоттенхэм"да омади юришмаган Нуну Эшпиритунинг услуби Новости

Мутолаа учун: "Тоттенхэм"да омади юришмаган Нуну Эшпиритунинг услуби

Душанба куни эрталаб "Тоттенхэм" Нуну Эшпириту Сантуни истеъфога чиқарди.

Португалиялик мураббий клубда 4 ой фаолият юритди ва барча турнирларни инобатга олганда, 17 ўйинда ишлади. Лекин афсуски, янги мураббийнинг услуби Даниэль Левининг талабларига жавоб бермади — "Вулверхэмптон" собиқ мураббийи жуда ҳам прагматик тактика қурган эди. Мураббий имзосидаги камчиликларга Харри Кейн маш-машаси қўшилди. Энди Антонио Конте Лондонда тартиб ўрнатиши кутилмоқда.

Якшанба куни "Тоттенхэм" президенти Дэниэль Леви ва бош директор Фабио Паратичи иқтисодий муҳокамалар ўтказишди. Натижада Нуну ва унинг ёрдамчисини ишдан бўшатиш қарорига келишди.

2021 йил ёзида лондонликлар Антонио Конте ва Женнаро Гаттузо билан гаплашишди. Пойтахт клуби асосий номзодлардан воз кечгунга қадар, португалиялик захира варианти бўлиб турди. 2020/21 йилги мавсум охирида, Жозе Моуриньо истеъфога чиққани ҳамда Райан Мэйсон оз муддат ишлаганидан кейин, Даниэль Леви "Тоттенхэм" мухлисларига мактуб йўллади. "Биз қадриятлари клуб меъёрларига тўғри келадиган, жамоани осон, ёрқин ва ҳужумкор футболга қайтара оладиган, ёш тарбияланувчилар билан тажрибали юлдузларни бир сафда бирлаштира оладиган мураббий изламоқдамиз", — тушунтирди президент. Нуну эса умуман бошқа услубдаги мураббий".

Сантунинг имзоси айниқса "Вулверхэмптон"да 2019/20 йилги мавсумда яққол намоён бўлганди. Нуну жамоаси прагматик услуб туфайли АПЛда еттинчи ўринни эгаллади. "Вулвз" мавсумни рақиблар учун xGга қолдирилган имкониятлар бўйича иккинчи, рақиб футболчилари ўз дарвозасига яқин 18 метрда амалга оширган узатмалар бўйича — бешинчи ва интенсивлик бўйича охиридан учинчи бўлишди (рақибнинг ўртача ҳар 13-узатмасида тўп олиб қўйиларди). Левининг мурожаатига кўра, "Тоттенхэм"га бошқа сифатларга эга мураббий керак. Нунунинг Лондондаги фаолияти шахсий услуб ва раҳбарият талаблари ўртасидаги муросадан иборат бўлди. Натижада "Тоттенхэм" ҳеч қандай аниқ ўйин стратегиясига эга бўлолмади.

Сўзимиз исботи сифатида, бир нечта параметрларни келтириш мумкин. "Тоттенхэм" комбинациялари давомийлиги бўйича (ўртача 9,63 секунд) ва амалга оширилган ҳужумлар бўйича 10+ узатма, зарбалар ёки рақиб жарима майдонига тўп билан кириш бўйича (19-натижа) АПЛнинг 2021/22-мавсумида ўртамиёна клубга айланиб қолди. Жамоа позицион ўйинни йўлга қўймади ва тезкор ҳужумга ўтмади. Муваффақиятли қарши ҳужумлар сони бўйича (12) Нуну шогирдлари охиридан тўртинчи ўринни эгаллашган.

Нима иши нотўғри бўлаётганини Санту ҳам тушуна олмади. "МЮ"га қарши баҳсда учралган мағлубиятдан сўнг, Нуну шундай деди: "Эҳтимол, гап ғояларим қанчалик тўғрилиги ёки жамоа уларни қанчалик тушунаётганида эмасдир. Биз футбол ҳақида гапирамиз. Жамоа ўйинни ёмон бошламади, бироқ етарлича кескин ҳужум ҳам қила олмади ва тахмин қилган вазиятимизда гол ўтказиб юборди".

Бундан ташқари, Нуну "Тоттенхэм"да ўйинга боғлиқ бўлмаган муаммоларга ҳам дуч келди. Сўз "Манчестер Сити"га ўтмоқчи бўлган Харри Кейн ҳақида бормоқда. Ёзда форварднинг атрофидагилар Леви жентльменлик қилади ва футболчини рақибларига ортиқча муаммоларсиз бериб юборади деб кутишганди. Даниэль эса ўз принципларига содиқ қолди ва ҳужумчи учун нархни 177 миллион евродан бир тийин ҳам туширишга кўнмади.

Натижа: Кейн ўз сўзини ўтказишга уриниб кўрди, аммо кейинроқ клубга қайтди. Қайтганда ҳам мавсумнинг биринчи ўйинига икки кун қолганида қайтди. Тақдир ҳазилини қарангки, ўша ўйин "Манчестер Сити"га қарши эди.

Кейн ё хафалигидан, ё мавсумга унча яхши тайёргарлик кўрмаганидан "Тоттенхэм"даги бутун фаолияти давомида илк бор АПЛда энг ёмон кўрсаткич қайд этди. 2021/22 йилги мавсумда Харрига ҳозирча голлар (0,12), пенальтини инобатга олмагандаги xG (0,24) ва 90 дақиқадаги зарбалар (2,3) бўйича антирекорд ўрнатди.

Кейн мавзусига дарҳол мутахассислар ҳам эътибор қаратди. Иэн Райт тахминича, Харри ҳамкасблари Криштиану Роналду ва Ромелу Лукакуга ҳасад қилишни бошлаган: вазиятлар ва голлар учун инглиз тер тўкаётган бир паллада, нариги ҳужумчилар учун жамоадошлари вазият яратишарди. Пол Мерсон "Тоттенхэм" ҳужумчиси ёзги трансфер аламини ҳамон унутмаган ва раҳбариятга кучлироқ босим ўтказмаганидан афсусда. Вильям Галлас Левига форвардни 2022 йил сотишни маслаҳат берган. 

Нуну учун Кейн билан боғлиқ муаммо янада қийинроқ адаптацияни англатарди. Санту жамоага келганида шундоқ ҳам янги клубда унга янги талаблар қўйишганди. Бу ҳам етмагандек, бошқа топ клуб билан янги титулларни орзу қилаётган ва қийин ўтган Евро-2020дан кейин мавсумга тайёргарлик кўрмаган флегматик юлдузга дуч келди.

Нунунинг "Тоттенхэм"даги синоними — ноаниқлик. Клубнинг ёрқин бўлмаган ҳаракатлари Санту босим остида принципларини ўзгартирган ўйин услубида ҳамда Кейн билан ўзаро муносабатларида акс этди. Леви клуб қуйи поғонага тушиб кетишини сезгандек, Лондонда "Вулвз" собиқ мураббийи билан 2022 йилда бепул бекор қилиш шарти билан икки йиллик шартнома имзолади.

Нунунинг Лондондаги фаолияти кетма-кет 3та ғалабадан бошланди. Аммо "Тоттенхэм"нинг ҳар бир ғалабаси қайсидир маънода тасодифан бўлди. Биринчи турда "Манчестер Сити" хG бўйича (2,11 — 1,06) рақибга имкон қолдирмади, иккинчи тур "Вулверхэмптон" уч бор кўпроқ зарба берди (25 — 8), учинчи тур "шпорлар" 0,15 xGдан хавфлироқ бўлган бирорта ҳам вазият ярата олмадилар. Стартдаги муваффақият худди асал ойидек жуда қисқа бўлди. Бундан кейин эса мантиқий омадсизликлар бошланди.

"Тоттенхэм" сафида сўнгги икки йил ичида даражаси пасайган бир қатор кучли футболчилар бор. Нуну билан олдимизга қўйган вазифамиз — жамоани қайта жонлантириш ва тартиб-интизом ўрнатиш", — дейди лондонликлар спорт директори Фабио Паратичи сентябрь ойида берган интервьюсида. Янги мураббий ишни эплай олмади, лекин яна бошқа бир муаммо бор: "шпорлар"ни аввалги ҳолига қайтариш учун Антонио Конте услуби жамоага мос келадими ёки йўқми, очиғи, бироз тушунарсиз...

  • Нунугача "Тоттенхэм"ни 29 ёшли мураббий бошқарганди. У "шпорларга" узоқ кутилган совринни олиб келишига бир баҳя қолганди.
  • Параллел равишда МЮ устозини истеъфоси ҳақида гап-сўзлар юрганди. Бироқ Сульшернинг вазияти бироз бошқача ва муҳими у футболчилик давридаги каби ўта омадли чиқаётгандек.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика