RU

Последние новости

02:13ЕЧЛ. "Қорабоғ", "Пафос" ва "Брюгге" саралашнинг сўнгги босқичидаги илк баҳсларни ўз фойдаларига ҳал қилишди  0 02:02Ла Лига. Мбаппенинг пенальтидан киритган голи "Реал Мадрид"га илк турдаги ғалабани тақдим этди  34 02:00Муҳаммад Салоҳ Англия профессионал футболчилар уюшмаси талқинига кўра АПЛнинг энг яхши футболчиси деб топилди  1 01:54Англия профессионал футболчилар уюшмаси АПЛ рамзий терма жамоасини эълон қилди  1 01:10Фарҳод Нишонов: "Вазиятлардан фойдаланганимизда ўйин сценарийси бошқача кечиши мумкин эди"   0 00:56Неъматилло Қуттибоев: "Бугунги ғалаба – қаҳрамонлик. Йигитлар ва мухлисларга раҳмат"  0 00:50Гвардиола "Сити" билан шартномасини узайтирадими? Мураббийнинг ўзи жавоб берди  1 00:25"Арсенал" Троссарднинг маошини сезиларли даражада оширмоқчи  0 23:30Эрон. "Истиқлол" илк турда "Трактор"ни мағлубиятга учратди  1 23:23Гарначо "Бавария"га йўқ деди. Футболчи "Челси"га ўтмоқчи  2 22:25"Наполи" "Жирона"дан 20 млнлик трансферни амалга оширди  0 21:45"Марсель" жанжалкашларни расман бадарға қилмоқда. Рабьога таклифлар бор  1 21:01ПФЛ Бергер тизимини бекор қилса, янги тақвимда тарихий омиллар ҳисобга олинадими?  10 20:51Моуринью мураббий сифатида ўсишига ёрдам берган футболчи ҳақида гапирди  9 20:25Мбаппе Доннарумманинг ПСЖдаги ҳолати ҳақида: "Бу оғир ва адолатсиз давр"  3

Мутолаа учун. Эриксенни қутқарган қаҳрамон Новости

Мутолаа учун. Эриксенни қутқарган қаҳрамон

Эриксен ҳушидан кетганидан кейин Дания терма жамоаси шифокорлари ўзларини йўқотиб қўйдилар. Футболчининг ҳаётини реаниматолог сақлаб қолди.

Танишинг, қуйида расми келтирилган инсон Йенс Кляйнфельд – Кристиан Эриксен қутқарувида энг катта фаоллик кўрсатган шифокор. Айнан у футболчининг юрак уришини қайтa ишга туширган ва биринчи бўлиб ўзига келган Кристиан билан гаплашган.

Кляйнфельднинг спорт тиббиётидаги ютуқлари:

Кляйнфельд – анестезия, шошилинч ёрдам ва интенсив терапия соҳасидаги немис мутахассиси. У бир нечта миллий ва халқаро спорт ассоциацияларида шифокор бўлиб ишлайди.

- Жаҳон футболидаги допинг назорати тадбирларида қатнашади;

- Халқаро спорт тадбирларида тиббий уюшмани ташкил этиш ишларига бир неча марта жавобгар бўлган;

- Халқаро спорт ассоциациясининг антидопинг бўйича экспертлар гуруҳи аъзоси, допинг назорати тизимини ривожлантириш ва такомиллаштиришда бевосита иштирок этади.

Ҳодиса мутахассиснинг кўзи билан: Эриксен дефибриллятор зарба(разряд)лари орқали қутқарилди, даниялик шифокорлар воқеа кўламини тушунмадилар

Кляйнфельд ўйиндан бир соат олдин Копенгагендаги машғулотларга келган. У каби мутахассисларни эҳтимол, футболчиларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун махсус ўқитишган. Қарангки, шундай ҳолат рўй берди.

Йенс машғулот тугагандан сўнг "Паркен" стадиони трибунасидан жой олди:

"Мен воқеа содир бўлган жойнинг тўғрисида, қарама-қарши томонида ўтирган эдим. Биринчи у ерда жиддий нарса содир бўлган деб ўйламаган эдим. Аммо, кейин Дания терма жамоаси шифокорларининг реакциясини кўргач, бу оддий жароҳат эмаслигини англадим", – дейди доктор "Funke"га берган интервьюсида. 

Шундан сўнг Кляйнфельд ёрдам учун майдонга югурди - бу ҳолатда унинг тажрибаси ҳамкасбларига катта ёрдам берди:

"Футболчилар бошларини ушлаб туришарди. Мен бригадага майдонга чопиш учун ишора қилдим. Уларнинг ёнида дефибриллятор бор эди". Кейин олдимда ўтирган ҳамкасбларимга: "Биз ҳаракат қилишимиз керак", – дедим.

Кляйнфельд Кристиан томон югурганида унинг жамоаси аллақачон юрак массажини бошлаган ва электродларни Кристианнинг танасига улаб, дефибрилляторни тайёрлаганди:

"Биз унга зарба(разряд)лар бердик ва массажни давом эттирдик. Бир соат олдинги машғулотда қилганларимиз нажот топишда ҳал қилувчи рол ўйнади".

Дания терма жамоасининг тиббий жамоаси бундай вазиятда қандай ҳаракат қилишни тушунмадилар:

"Даниялик шифокорлар воқеа кўламини дарҳол англамадилар. Бундай дақиқаларда сиз тез ҳаракат қилишингиз керак, аммо мен уларни айблай олмайман: улар бутунлай бошқа жароҳатлар билан банд бўладилар ва юрак хуружини дарҳол тушуниб етишлари қийин. Мен буни биринчи марта Эриксеннинг тилини тортиб олишга уринишаётганида тушундим. Инсон ҳаётини бу тарзда сақлаб қолишнинг иложи йўқ".

Эриксен қутқариб қолинишида дефибриллятор муҳим рол ўйнади.

"Агар сиз дастлабки икки дақиқада беморни дефибриллятор билан таъминласангиз, уларнинг тирик қолиш эҳтимоли 90%ни ташкил қилади. Ҳар бир тўхташ дақиқаси уларни яна 10%га камайтиради. Тезкорлик – асосий нуқта. Эриксен элеткрошокни 2-3 дақиқа кутиб турди, шунинг учун у тирик қолиш учун барча имкониятларга эга эди", – деди Кляйнфельд.

Тез орада Кристиан ҳушига келди. Шифокор ушбу дақиқани жуда яхши эслайди:

"Мен ундан инглиз тилида сўрадим: "Сен биз билан биргамисан?". У "Ҳа мен шу ердаман", деб жавоб берди. Кейин қўшимча қилди: "Жин урсин, мен эндигина 29 ёшга тўлдим". Мен унга ҳозир ҳаммаси яхши эканлигини айтдим, у буни тушунди ва қўлини кўкрагига қўйди".

Дефибриллятор ва тиббий машғулотлар – Кристиан Эриксеннинг ҳаётга қайтганининг иккита асосий калитидир.

Ҳеч шубҳа йўқки, ушбу қутқарув – Евро-2020'нинг энг муҳим воқеаси.

Шерзод Нурматов таржимаси.

Рейтинг: +46   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика