RU

Последние новости

14:14Кассано: "Аллегрини матбуотда 4-5 нафар дўсти бор, улар мураббий айтганини ёзади"  0 13:42Ҳеч нарса қилмаган одам хатога йўл қўймайди  7 13:21Ройсга МЛС клублари қизиқиш билдирмоқда, аммо...  0 13:13U-23 Осиё Кубоги. Финалдан кейинги кадрлар ва тақдирлаш маросими ГАЛЕРЕЯ  10 12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   19 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  3 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  15 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  4 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  23 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0

Мутолаа учун. "Барселона" шартнома имзолаган "янги Роналдо" Витор Роке ҳақида Новости

Мутолаа учун. "Барселона" шартнома имзолаган "янги Роналдо" Витор Роке ҳақида

Каталония клубидаги янги футболчи борасида Сиз билмаган маълумотлар.

Аслида уни Сиз билмасангиз ҳам керак. "Реал" ва "Барселона" ёзда ёш ҳамда иқтидорли футболчилар билан шартнома имзолашди. "Қаймоқранглилар"га Арда Гюлер ўтган бўлса, Каталония клуби Витор Роке билан шартнома имзолади. "Кўк-анорранглилар" 18 ёшли футболчини 30 млн евро эвазига "Атлетико Паранаэнсе"дан сотиб олди.

"Барселона"нинг янги футболчисини "янги Роналдо" деб аташмоқда. Афсонавий бразилиялик каби Роке ҳам фаолиятини "Крузейро"да бошлаган ва профидаги илк голини 16 ёшида урган. Витор асосан текис чизиқ бўйлаб ўйнагани учун бир қанча яхши кўникмалари бор. Масалан, у яхши тезлашади ва хавфли зарбалар бера олади. Шунингдек, тўпни сақлаб туришда елкасидан ҳам яхши фойдаланади. Албатта, Роке Роналдо каби бўла олмайди, бироқ унда жуда катта потенциал бор ва шу сабабли доимо топ-клублар эътиборида бўлди.

Ёш футболчининг тарихи яхшигина ўзгача. Витор Тимотеу шаҳарчасидаги ўртача оилада катта бўлди. Унинг отаси ҳаваскорлар футболидаги таянч ярим ҳимоячиси бўлган ва доимо ўғлини футбол томонлама қўллаб турган. Роке ёшлигида "Крузейро" академиясига бориб қўшилган ва 10 ёшида машҳурроқ бўлган "Америка Минейро"га кўчиб ўтган.

Виторни аввалига таянч ярим ҳимоячиси сифатида ўйнатиб кўришди, бироқ вақт ўтгани сайин у ҳужумкорлик позицияларига мослашиб борди. Шу билан биргаликда ҳужумчи ҳам бўлиб, ёшлар футболидаги турли ёшларда голлар уриб келди. 14 ёшга етганда Роке ўз клубида анчагина машҳур бўлиб олди ва "Минейро" унинг ўсиши учун унчалик яхши жой деб ҳисобланмади. Роке "Крузейро"га қайтди ва 2019 йил мартида клуб билан ёшлар шартномасини имзолади.

Йигитчанинг бу қадами собиқ жамоасига маъқул келмади ва клуб форварднинг иқтисодий қонунлари бузилган деб ҳисоблади. Томонлар ўртасидаги келишмовчиликни фақатгина суд ҳал қилиб берди. "Минейро" футболчининг навбатдаги трансферидан 35 фоиз маблағ ишлаб оладиган бўлди. Бу томонда "Крузейро" футболчини янада ривожлантиришни бошлади. 2021 йил майида у клуб билан профессионал шартнома имзолади. Орадан 9 ой ўтиб, Роке асосий жамоадаги илк голини урди. 2022 йил апрелига қадар у асосий таркибда 16 ўйин ўтказиб, 6 марта рақиблари дарвозасини ишғол қилди.

Аста-секинлик билан "Крузейро" ҳам унга торлик қила бошлади. 2022 йил апрелида Бразилия Кубоги финалчиси, Либертадорес Кубогининг доимий иштирокчиси "Атлетико Паранаэнсе" футболчи учун рекорд сумма 4,4 млн евро таклиф қилди ва сотиб олди. Гарчи, Витор янги жамоасида асосий таркибда майдонга тушмаган бўлса-да, доимо эффектив ўйинчи бўлиб турди. 2022 йилги мавсумда у 7 гол ва 3 ассист қайд этди.

Ўзининг самарали ҳаракатлари эвазига ёш форвард жамоасининг Либертадорес Кубогида финалгача етиб боришида ёрдам берди. 2022 йилнинг ўша вақтларида у Бразилия термасининг ўз ёшидаги жамоасида асосий таркиб футболчиси бўлди ва 2023 йил февралида 20 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Жанубий Америка Кубогида зафар қучди. Шундан кейин унга АПЛ ва ЛаЛига клубларининг қизиқишлари ошиб кетди.

Ушбу мавсумда Роке Бразилия А Сериясида 14 ўйинда 8 гол урди. Март ойида Бразилия миллий термасига чақирилди ва Марокашга қарши ўйинда 25 дақиқа ўйнади. Энди унинг навбатдаги бекати "Барселона" бўлади, бироқ бирданига эмас. Трансфер ишлари якунланган бўлса-да, у "Атлетико Паранаэнсе"да қолади ва навбатдаги мавсумда Каталония клубига кўчиб ўтади.

Айни дамда Виторнинг икки асосий жиҳати уни кучлилаштирмоқда: яхши жисмоний ҳолат ва маҳорат. Ёш футболчи исталган босимли вазиятда тўпни қабул қилиб олиши ва рақибларини алдаб ўтиши билан машҳур бўлди. Шунингдек, ўнг оёғида жуда кучли зарбаси бор. Доимо пасларни сўрашда тўғри позиция танлаган. Бўйи 170 сантиметр бўлса-да, ҳаводаги тўп учун курашларда яхши кураша олади.

Шунингдек, бразилиялик футболчи яхшигина пас берувчи ҳисобланади. Гарчи уни баъзида ҳужум якунида ўйнатишса-да, қанотларга ҳам кўчиб, жарима майдончаси ичига ёриб кириши мумкин. Унда Неймар ёки Винисиус каби техника бўлмаслиги мумкин, бироқ юқори техникаси эвазига рақиб ҳимоячиларини осонлик билан ортда қолдира олмоқда.

Витор баъзида ўз кучини тўғри йўналтира олмайди. Бу ёш футболчининг характерида учраб турадиган ҳолат. У ўз кучига ишониб юбориб, катта хатолар ҳам қилиши мумкин. Алоҳида ҳолатларда у ўзининг имкониятларидан жиддий фойдаланишга ҳаракат қилади, бундай сифатлар эса "Барселона"да жуда қадрланади.

Экспертларниниг фикрига кўра, Виторнинг ўйинидаги камчиликлари ёшига нисбатан жуда кам. Буни яқин йиллар давомида машғулотлар эвазига бемалол тўғрилаш мумкин. У 2024/25 йилги мавсумда "Барселона" учун мос футболчига айланади. Балки у "Барселона"да Роналдонинг йўлини такрорлар. Нима дейсиз?!

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика