RU

Последние новости

13:38"Манчестер Юнайтед" янги ярим ҳимоячи топди  0 12:37"Ливерпуль" Родриго билан шартнома борасида музокара ўтказди  5 12:14Санчо "Боруссия"га қайтиш учун маошини икки баробарга қисқартиришга тайёр  0 12:03Роҳатижон  3 11:48Париж клуби "Барселона" футболчисига кўз тикди  1 11:20Breaking! Сон "Тоттенхэм"ни тарк этишини эълон қилди: "Ҳаётимдаги энг қийин қарорлардан бири". Ҳужумчи АҚШга йўл олиши мумкин  2 10:42Милнер янги мавсумда Жотанинг хотираси учун янги рақамда ҳаракат қилади  1 10:13"Ал Ҳилол" "Ливерпуль" футболчиси учун курашда етакчилик қилмоқда  3 09:44Бир қатор спорт юлдузлари Франция жамоасининг инвесторларига айланишди  0 09:15АПЛнинг кўплаб жамоаларидан қизиқиш бўлаётган Шешко келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:46"Ал Насср" яна бир португалиялик ТОП футболчига таклиф билан чиқди  2 08:17Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”  5 07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  23 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4

Мутлақ рекордчи Нестеров ёхуд финалда ўйнаган дарвозабонлар ҳақида Новости

Мутлақ рекордчи Нестеров ёхуд финалда ўйнаган дарвозабонлар ҳақида

Ўзбекистон кубоги финалидан олдин қизиқарли маълумотлар хусусида тўхталиб ўтишни жоиз топдик.

Фарғонада бўладиган АГМК - "Пахтакор" финалидан олдин финалда ўйнаган дарвозабонларга оид статистикага эътибор қаратамиз.

Ўзбекистон кубоги финалларида энг кўп иштирок этган дарвозабон Игнатий Нестеров ҳисобланади. Нестеров ҳисобида 11 финал мавжуд. Игнатий Нестеров дарвозабонлар орасида Ўзбекистон кубогида ғолиб чиқиш бўйича рекордчи саналади. Нестеров жами 11 маротаба биллур совринни боши узра баланд кўтаришга муваффақ бўлган. Шунингдек, тажрибали посбон учта жамоа ("Пахтакор", "Бунёдкор", "Локомотив") сафида кубок финалида ўйнаган ва барча клублари билан Ўзбекистон кубоги соҳибига айланган ягона дарвозабон саналади.

Игнатий Нестеров Ўзбекистон кубоги финалларида жами 11 маротаба майдонга тушган ва ўз дарвозасидан 10та гол ўтказиб юборган.

Яна бир тажрибали кипер Олег Беляков 4 жамоа сафида финалда ўйнаган ягона дарвозабон сифатида тарихда қолган. Беляков МҲСК, "Навбаҳор", "Пахтакор" ва "Бунёдкор" сафида финалларда иштирок этган.

Ўзбекистон кубогини қўлга киритган биринчи дарвозабон сифатида тарихда қолган Дмитрий Башкевич ("Навбаҳор") жами иккита финалда майдонга тушган ва барча ўйинларда ўз дарвозасини қуруқ сақлашга муваффақ бўлган.

Ўзбекистон кубоги финалларида энг кўп гол ўтказиб юборган кипер эса "Нефтчи" посбони Георгий Забиров ҳисобланади. Забиров ўз дарвозасидан жами 13 маротаба гол ўтказиб юборган. Шунингдек, Забиров бир ўйинда энг кўп гол ўтказиш бўйича ҳам анти-рекордчи. "Пахтакор" билан ўтган финал ўйинида Забиров ўз дарвозасидан олтита тўп ўтказиб юборишга мажбур бўлган.

"Пахтакор" шарафини ҳимоя қилаётган Элдорбек Суюнов агарда финалда майдонга тушадиган бўлса, унда финалда ўйнаш борасида учинчи ўринга кўтарилиб олади. Ҳозирча бундай кўрсаткични Олег Беляков, Георгий Забиров, Темур Жўраев ва Мурод Зуҳуров қайд этган. Шунингдек, Суюнов иккита жамоа сафида финалда ўйнаган олтинчи киперга айланиши мумкин.


Қуйида финалларда иштирок этган дарвозабонлар статистика билан танишишингиз мумкин:

(1992 йил)
Дмитрий Башкевич ("Навбаҳор")
Наримон Осмонов ("Темирйўлчи")

(1993 йил)
Павел Бугало ("Пахтакор")
Олег Сироквашко ("Навбаҳор" -3)

(1994 йил)
Наримон Осмонов ("Нефтчи")
Марат Галимов ("Янгиер" -1)
Александр Семёнов (захирадан тушган: "Янгиер" -1)

(1995 йил)
Дмитрий Башкевич ("Навбаҳор")
Олег Беляков (МҲСК -1)

(1996 йил)
Владислав Филиппов ("Нефтчи")
Павел Бугало ("Пахтакор")

(1997 йил)
Павел Бугало ("Пахтакор" -2)
Георгий Забиров ("Нефтчи" -3)

(1998 йил)
Олег Беляков ("Навбаҳор")
Георгий Забиров ("Нефтчи" -2)

(2000 йил)
Алишер Аҳмедов ("Дўстлик" -1)
Герман Безденежних ("Самарқанд-Динамо" -4)

(2001 йил)
Олег Беляков ("Пахтакор" -1)
Георгий Забиров ("Нефтчи" -2)

(2002 йил)
Георгий Забиров ("Нефтчи" -6)
Игнатий Нестеров ("Пахтакор"-3)

(2003 йил)
Игнатий Нестеров ("Пахтакор" -1)
Наримон Осмонов ("Насаф" -3)

(2004 йил)
Игнатий Нестеров ("Пахтакор" -2)
Андрей Байдишев ("Трактор" -3)

(2005 йил)
Игнатий Нестеров ("Пахтакор")
Ҳислат Чилматов ("Нефтчи" -1)

(2006 йил)
Темур Жўраев ("Пахтакор")
Павел Бутенко ("Машъал" -2)

(2007 йил)
Игнатий Нестеров ("Пахтакор")
Темур Жўраев (захирадан тушган: "Пахтакор")
Павел Бугало ("Қурувчи")
Олег Беляков (захирадан тушган: "Қурувчи")

(2008 йил)
Павел Бугало ("Бунёдкор" -1)
Игнатий Нестеров ("Пахтакор" -3)

(2009 йил)
Темур Жўраев ("Пахтакор")
Эркин Жабборов (захирадан тушган: "Пахтакор")
Игнатий Нестеров ("Бунёдкор" -1)

(2010 йил)
Игнатий Нестеров ("Бунёдкор")
Михаил Алавидзе ("Шўртан" -1)

(2011 йил)
Темур Жўраев ("Пахтакор" -1)
Дмитро Козаченко ("Насаф" -3)

(2012 йил)
Игнатий Нестеров ("Бунёдкор")
Мурод Зуҳуров ("Насаф" -3)

(2013 йил)
Элдорбек Суюнов ("Насаф" -2)
Мурод Зуҳуров ("Бунёдкор" -1)

(2014 йил)
Акбар Тўраев ("Бунёдкор" -1)
Игнатий Нестеров ("Локомотив")

(2015 йил)
Элдорбек Суюнов ("Насаф" -1)
Муроджон Зуҳуров ("Бунёдкор" -2)

(2016 йил)
Элдорбек Суюнов ("Насаф" -1)
Маъмур Икромов ("Локомотив")

(2017 йил)
Игнатий Нестеров ("Локомотив")
Муроджон Зуҳуров ("Бунёдкор" -1)


Финалда энг кўп ўйнаган дарвозабонлар рўйхати:

1. Игнатий Нестеров ("Пахтакор", "Бунёдкор", "Локомотив") - 11 ўйин, -10 гол
2. Павел Бугало ("Пахтакор", "Бунёдкор") - 5 ўйин, -3 гол
3. Олег Беляков (МҲСК, "Навбаҳор", "Пахтакор", "Бунёдкор") - 4 ўйин, -2 гол
3. Георгий Забиров ("Нефтчи") - 4 ўйин, -13 гол
3. Темур Жўраев ("Пахтакор") - 4 ўйин, -1 гол
3. Мурод Зуҳуров ("Насаф", "Бунёдкор") - 4 ўйин, -7 гол
4. Элдорбек Суюнов ("Насаф") - 3 ўйин, -4 гол
4. Наримон Осмонов ("Темирйўлчи", "Нефтчи", "Насаф") - 3 ўйин, -3 гол
5. Дмитрий Башкевич ("Навбаҳор") - 2 ўйин
6. Олег Сироквашко ("Навбаҳор") - 1 ўйин, -3 гол
6. Марат Галимов ("Янгиер") - 1 ўйин, -1 гол
6. Александр Семёнов ("Янгиер") - 1 ўйин, -1 гол
6. Владислав Филиппов ("Нефтчи") - 1 ўйин
6. Алишер Аҳмедов ("Дўстлик") - 1 ўйин, -1 гол
6. Герман Безденежних ("Динамо") - 1 ўйин, -4 гол
6. Андрей Байдишев ("Трактор") - 1 ўйин, -3 гол
6. Хислат Чилматов ("Нефтчи") - 1 ўйин, -1 гол
6. Павел Бутенко ("Машъал") - 1 ўйин, -2 гол
6. Эркин Жабборов ("Пахтакор") - 1 ўйин
6. Михаил Алавидзе ("Шўртан") - 1 ўйин, -1 гол
6. Дмитрий Козаченко ("Насаф") - 1 ўйин, -3 гол
6. Акбар Тўраев ("Бунёдкор")  - 1 ўйин, -1 гол
6. Маъмур Икромов ("Локомотив") - 1 ўйин


Ҳозирча ўтказилган 25 финалда жами 23 нафар дарвозабонлар ўйинга тушишган.


* Эслатма: 1999 йили Ўзбекистон кубоги ўтказилмаган.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика