RU

Последние новости

21:24Криштиану Роналду шартнома узайтирилгани ҳақида: "Менинг амбицияларим тугамайди"  1 20:59U21 биринчилиги. Пешқадамлар баҳсида дуранг, "Сўғдиёна", "Андижон", "Машъал"дан камбэк ва бошқа натижалар  1 20:17"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи  1 20:00Суперлига. "Хоразм" - "Андижон" 2:2 (матнли трансляция)  37 19:53"Ливерпуль" собиқ футболчиси Лаллана фаолиятини тугатиб, мураббийликка ўтди  3 19:30Шомуродов тавсияси билан Сурхондарё вилояти футбол академиясига спорт директори тайинланди  5 18:47Расман: Роналду "Ал Насср"да қолди!  10 18:37"Бухоро" мураббийи регламентни бузди, "Динамо" VAR машинаси турган жойда хавфсизликни таъминлай олмади, "Навбаҳор" ўйин давомида тўпларни яшириб қўйди — Лига комиссарлари билдиргиси  11 18:10Сиқилма меҳмондир танангда бу жон ҳам... Ўзбекистон кубогида нималар бўлмоқда?   10 17:50Расман: "Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  0 17:35"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Исмоилов "Нефтчи"да!  19 17:23"Футбол олами". Хайр, "Нефтчи". Хайр, ОКМК   2 17:05Суперлига. 14-тур дисквалификациялари: "Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва "Сурхон"да йўқотишлар бор  1 16:42"Ницца" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0 16:20Расман: "Ливерпуль" ҳимоячи трансферини эълон қилди  7

Мустафо Байрамов: “Ҳимоядаги хатоларимиз қимматга тушди” Новости

Мустафо Байрамов: “Ҳимоядаги хатоларимиз қимматга тушди”

“Навбаҳор” – “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи Мустафо Байрамов ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди:

- Ўйинни ёмон бошламаганди. Кейинчалик эса ишларимиз юришмади. Аслини олганда йигитлар учрашувда фақат ғалаба қозонишни ният қилишганди. Ҳар бир ўйиндаги шиоримиз фақат ютуқ учун майдонга тушиш саналади. Бугунги кунда “Бунёдкор” чемпионатимизнинг етакчи жамоаларидан бири саналади. Шунга қарамай рақибга муносиб тарзда қаршилик кўрсатишга интилдик. Лекин, якунда ижобий натижани қўлга кирита олмадик. Бугунги учрашувда жароҳат ва дисквалификация туфайли икки нафар қанот ҳимоячиларимиз Обид Жўрабоев ҳамда Тоҳир Шамсиддиновнинг хизматларидан фойдалана олмадик. Айнан шу йўқотишлар ҳам ўйинда бизни зараримизга ишлади.

Ҳимояда йўл қўйган хатоларимиз қимматга тушди. Мисол учун ҳисоб 1:1 бўлиб турган вазиятда чап қанот ҳимоячимизнинг хатоси натижани ўзгаришига олиб келди. Йигитлар бугун қўлларидан келганича ижобий натижа учун интилишди. Шу сабабли уларга ортиқча эътирозлар йўқ. “Бунёдкор” кучли рақиб бўлишига қарамай рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятларни содир эта олдик. Пишур икки бор, Раҳматуллаев қулай имкониятлардан фойдалана олишмади. Хатолар устида ишлаб, биринчи давранинг сўнгги учрашувида ғалаба учун майдонга тушамиз, - дейди Байрамов.


"Навбаҳор" матбуот хизмати

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика