RU

Последние новости

14:40Терма жамоага хорижлик мураббий керакми?  2 14:16Снуп Догг Британиянинг машҳур клуби эгасига айланади  1 13:49"Манчестер Сити"нинг янги мавсум учун меҳмон либоси тақдим этилди  1 12:49Расман: Суннатуллоҳ Ҳамиджонов "Андижон"га қайтди  1 12:30Еврокубокда ақлдан оздирадиган камбэк! Финляндия клуби "Барселона" ва "Реал"нинг қаҳрамонлигини такрорлади  6 12:05Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Москвага жўнаб кетди  4 11:34"Барселона" икки футболчи билан шартномани бекор қилмоқчи  2 10:54Луис Диаснинг "Барселона"га ўтишига Исаак ёки Экитике сабабчи бўлиши мумкин  2 10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  83 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  6 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  12 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  3 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  1 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  3

Мусобақалар регламенти – 2018: Интизом ва жарима санкциялари Новости

Мусобақалар регламенти – 2018: Интизом ва жарима санкциялари

Ушбу мавсумдан бошлаб, Суперлига ҳамда Про-Лига клубларига нисбатан кўриладиган интизомий ҳамда жарима санкциялари ўзгартирилди.

Эндиликда, клуб, клуб расмийлари ва бошқаларга қўлланиладиган интизомий ва жарима чоралари бироз ўзгарди.

Санкциялар характери ҳамда суммаси ЎФФ Тарти-интизом Қўмитаси томонидан унинг жиддийлик ҳамда юмшатувчи омиллари ҳисобга олинган ҳолда белгиланади. Жарима санкциялари қўшилиб, умумий ҳисобланиши мумкин.

Клуб (стадион)ларга нисбатан қўлланиладиган санкциялар:

а) огоҳлантириш;

б) учрашувни мухлисларсиз ўтказиш;

в) стадионни дисквалификация қилиш;

г) учрашувни нейтрал стадионда ўтказиш (бошқа шаҳарда);

д) учрашувни қайта ўтказиш;

е) учрашув ҳисобини бекор қилиш;

ж) техник мағлубият;

з) моддий жарима 500 000 000 сўмгача;

и) янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга рухсат бермаслик;

к) очколар олиб ташланиши;

л) мусобақа иштирокчилари сафидан чиқарилиши. Ушбу санкциялар қуйидаги ҳолатларда қўлланилади:

5.2. Майдондан берухсат чиқиб кетиш, учрашув ўтказишдан бош тортиш:

техник мағлубият;
пул жаримаси.

5.3. Учрашувга ташриф буюрмаслик:

техник мағлубият;
пул жаримаси;

Шунингдек, клуб раҳбарлари, расмийлар ва футболчиларнинг учрашувдан олдин, учрашув давомида ҳамда учрашувдан кейинги ноэтик, спортчиларга ҳос бўлмаган ҳатти-ҳаракатлари учун;

Ҳакамлар, назоратчи, ПФЛ комисссари, меҳмон жамоа ҳамда учрашувнинг бошқа расмийларини кутиб олиш ҳамда кузатишда Регламент талабларини бажармаса;

Мусобақалар регламенти асосида клублар ҳамда стадионларга қўйилган ҳар қандай талаблар бажарилмаса, уларга нисбатан шунингдек, 500 000 000 сўмгача жарима қўлланилиши мумкин.

Расмий шахслар, клуб (жамоа) раҳбарлари ҳамда клубнинг бошқа ходимларига нисбатан қўлланиладиган интизом ва жарима санциялари:

а) огоҳлантириш;

б) Ўзбекистон Чемпионати, Ўзбекистон Биринчилиги ҳамда Ўзбекистон Кубоги учрашувларини ўтказиш билан боғлиқ расмий мажбуриятларидан дисквалификация қилиш ёки маълум муддатга четлатиш;

в) 500 000 000 сўмгача моддий жарима;

г) мураббийдан лицензиясини олиб қўйиш;

д) ҳар қандай турдаги футбол фаолиятидан маълум муддатга четлатиш.

Ушбу санкциялар учрашувдан олдин, учрашув вақтида ёки учрашувдан кейинги ҳар қандай ноэтик ва спортчиларга ҳос бўлмаган ҳатти-ҳаракатлар, мусобақа ўтказиш ҳамда лицензия бўйича талаблар қўпол равишда бузилса ва шу каби бошқа ҳолатларда қўлланилади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика