Муроджон Тошматов: “Мухлисларга манзур келадиган ўйин бўлди”
13 мар 2020 22:47
Новости
Муроджон Тошматов: “Мухлисларга манзур келадиган ўйин бўлди”
Унда мезбонлар ишончли 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва жорий йил ҳисобидан дастлабки уч очкони қўлга киритди. Баҳсдаги биринчи голга махоратли футболчи Муроджон Тошматов муаллифлик қилди. Қайсидир маънода биринчи гол учрашув боришига таъсирини ўтказди. Биз эса баҳс якунида одатдагидек ярим ҳимоячининг фикрлари билан қизиқдик.
“Мухлисларга манзур келадиган ўйин бўлди деб ўйлайман. Боиси, икки жамоа ҳам тўп билан кўпроқ муомала қилишга ва ҳужумкор футбол кўрсатишга интилди. Курашларга бой учрашув бўлди. Албатта, ғалаба қозонган бўлсакда қийналдик. Машаққатсиз бирор нарсага эришиб бўлмайди. Шунингдек, бундай ўйинларда омад ҳам зарур. Иккинчи гол ўйин тақдирини ҳал қилди. Яратилган вазиятлардан фойдаланганимизда ҳисоб йирикроқ кўриниш олиши мумкин эди. Аммо, муҳими уч очко. Бу ютуқ ўзимизга бўлган ишончни янада оширса ҳеч гап эмас”, - дейди Тошматов.
Абдулазиз Искандаров ёзиб олди
Похожие новости
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Комментарии