RU

Последние новости

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Муродбек Бобожонов олий лигадаги дебют голини урди! Новости

Муродбек Бобожонов олий лигадаги дебют голини урди!

Куни-кеча олий лиганинг 11-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Тошкентда “Бунёдкор” меҳмони бўлган “Нефтчи” жамоаси амалдаги чемпион майдонидан бир очко билан қайтишга эришди.
Учрашувда киритилган икки гол охирги 10 дақиқаликда юз берди. Айнан ушбу голлар ўйин суратини безади десак муболаға бўлмайди.

1:0 ҳисобида ортда қолаётган фарғоналиклар 90-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этиб, иродали дурангга имзо чекди.

Жамоамизнинг ушбу ягона голига Муродбек Бобожонов муаллифлик қилди. Ўтган мавсум биринчи лигада “Хоразм” сафида ўйнаб тўпурарлик маҳоратини намойиш этган Бобожонов жорий йил бошида “Нефтчи” таркибига келиб қўшилганди. 20 ёшли ҳужумчи элитада дебют учрашувини 3-турда “Навбаҳор”га қарши ўтказганди.

“Бунёдкор”га қарши кечган баҳсда ҳам бош мураббий уни захирадан майдонга туширди. Леван Гвазавани ўрнини эгаллаган Муродбек Бобожонов учрашувнинг сўнгги дақиқалари ўтиб бораётган бир пайтда, Бугало дарвозаси томон аниқ зарба йўллаб фарғоналик ишқибозларга олам-олам қувонч тақдим этди.

Кўриб турганингиздек Мурод Исмоилов томрнидан қилинган ушбу ўзгариш ўзини оқлади ва “Нефтчи” якунда Тошкентдан муҳим бир очко билан қайтди. Эътиблорлиси ушбу гол Бобожоновнинг олий лигада киритган илк тўпи бўлди.

Биринчи лигадаги дебют голини ўтган йили “Орол” жамоасига қарши учрашувда киритганини ҳам айтиб ўтиш керак.
Бобожоновдан келгуси учрашувларда ҳам голлари билан “Нефтчи” ғалабаларига ҳисса қўшишини кутиб қоламиз.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика