RU

Последние новости

00:51Отабек Шукуров: "Йиғин бошлангандан кейин 4 кун мобайнида мураббийлар Мисрнинг қандай ўйнашини уқтириб борди"  0 00:23Элдор Шомуродов: "Замонавий футболда барчасига тайёр туриш керак"  5 00:10Фабио Каннаваро: "Жаҳон чемпионатига чиққандан кейин стратегия тузилган ва биз буни бажариш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  10 23:54Мбаппе рекорд ўрнатди  1 23:10Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0  19 23:01Миср 8 ой деганда илк марта ютқазди  20 22:53Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз  462 22:23"Барселона" "Челси" билан бир ҳимоячи учун курашади  0 22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  5 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  2 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  2 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0

Мурод Ризаев: "Австралия ва Япония тушмаса бўлгани" Новости

Мурод Ризаев: "Австралия ва Япония тушмаса бўлгани"

Бугунги қуръа ташлаш жараёнидан олдин СПОРТ телеканали шарҳловчиси Мурод Ризаевнинг фикрлари билан қизиқдик.
- Австралия ва Япония терма жамоалари тушмаса бўлгани. Қолган жамоалар билан бемалол ўйнаса ва ютса бўлади. Шу ўринда бир нарсани аччиқ бўлсада айтишим керак, терма жамоамизнинг иккинчи саралаш боскичидаги ўйин сифати яхши эмас. Савияди ҳужумчилар йўқ. Игорь Сергеевнинг бир ўзи камлик қилади. Стандарт вазиятларда хилма-хиллик кўзга ташланмаяпти. Бизга ранг-баранглик керак. Футболчилар майдонда худди қўрқиб ўйнашаётгандек таассурот қолдиряпти. Ва энг асосийси, аксарият футболчиларимизнинг бугунги жисмоний ҳолати яхши эмас.

- Легионер футболчиларимиз ҳақида қандай фикрдасиз? Улар ўз клубларида кўрсатаётагн ўйинларини терма жамоада ҳам тўлиқ намойиш эта олилшяптими?
- Сардор Рашидов, Виталий Денисов, Одил Аҳмедов ва Анзур Исмоилов имкон қадар яхши ўйин намойиш этишяпти. Уларнинг ҳаракати бошқалардан ажралиб қолмоқда. Қолганлар ҳақида бир нарса дейиш қийин. Вадим Абрамов давридаги тажоввузкор ўйинимиз йўқолиб бораётганлиги ачинарли ҳолат. Кўпчилик қатори мен ҳам Сервер Жепаровнинг сальтоларини соғиндим. Менимча, қуръа тақвими биз учун омадли келди. Бундан максимал даражада фойдаланиш керак эмас, шарт. Лекин иккинчи саралаш босқичидаги ўйини билан ЖЧ-2018га чиқа олмайди. Ўйинни кучайтириш ва темпни ошириш керак. Терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян кучли психолог. Савиясига ҳозирча бахо беролмайман. Тахминим Эрон, Жанубий Корея, Хитой, Қатар,Таиланд, Ўзбекистон. Шундай бўлса, ишимиз анча енгиллашади.

Камолиддин АЛИМОВ ёзиб олди
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика