RU

Последние новости

14:26"Нефтчи" бош директори 2025 йилда ҳам клубда ишлайди   0 14:10Расман: Омар Мармуш – "Манчестер Сити" футболчиси!  7 13:50Рональд Араухо "Барселона" билан яна 6 йилга шартнома имзолайди  6 13:21Винисиус "Реал" сафида 100 талик довондан ўтди  5 13:03Тимур Кападзе: "Биргаликда кучли бўлиб керакли натижани қўлга киритамиз, бошқа йўлимиз йўқ"  36 12:41Ислом Исмоилов: "Қуръада рақибнинг аҳамияти йўқ эди, қўл остимдаги футболчиларимга ишонаман"  3 12:23U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистони, Хитой, Таиланд билан бир гуруҳдан жой олди  8 11:22Постекоглу: "Биз жароҳат туфайли ҳаттоки таржимонимни ҳам йўқотдик"  2 11:09Бизга "Юлдузлар фабрикаси" ярашади  15 10:26"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси "Бухоро"га ўтиши мумкин  0 10:07Бугун U-17 Осиё кубогига қуръа ташланади  1 09:35"Ал Аҳли" Винисиус Жуниор учун 350 миллион евро таклиф қилишга тайёр  13 09:05“Машъал” жамоасининг украиналик ёрдамчи мураббийи Микола Тишченко клубни тарк этди  0 08:40Про-лига дебютанти ўз етакчиси билан шартномани узайтирди  0 08:15"Бунёдкор"дан кетган дарвозабон фаолиятини Осиёда давом эттиради   2

Мурод Отажонов: "Янги бош мураббий келганидан кейин "Бухоро"да яхши томонга ўзгаришлар бор" Новости

Мурод Отажонов: "Янги бош мураббий келганидан кейин "Бухоро"да яхши томонга ўзгаришлар бор"

Coca Cola Суперлигаси 5-тури доирасида "Бухоро"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Бунёдкор" бош мураббийи Мурод Отажонов иштирок этди.


- Ғалабалардан кейин бундай ўйинлар ёқимли бўлади. Иккала жамоа ҳам сўнгги дақиқагача курашди. Кимдир ютқазишни хоҳламади, кимдир ютишни истади. Ўйинга бихга маъқул келди. Мухлислар учун қандай бўлганини билмайман. Қийин ўйин бўлганини барча кўрди. Икки жамоа ҳам бир-бирига мос келди. Ўйин ҳам чиройли бўлди. Ўйинга кўплаб ишқибозлар келди. Агарда биздан ҳам шунча мухлис келганида, хурсанд бўлиб кетишарди. Футбол шундай - бир жамоа ютади, бири ютқазади. Ғалабадан хурсандмиз. Янги бош мураббий келганидан кейин "Бухоро"да язши томонга ўзгаришлар бор. Буни биз рақибдан кутгандик ва бу намоён бўлди. Йигитлар ўйиндан олдинги кўрсатмаларни тўғри бажаришди ва мана ғалабага эришиш насиб қилди.

- Ўйин олдидан ғалабани кутганмидингиз?

- Ким бизни бу ерга ютқазиш учун келган деб ўйлади. Ғалаба учун келгандик. Насиб қилгани бўлади. Демак, бугун бизнинг кунимиз экан.

- Икки жамоанинг ўртача ёшида фарқ жуда катта. "Бунёдкор"нинг ўртача ёши 22 бўлса, "Бухоро"да бу ёш 32га тенг. Ўйинда бунинг ҳам таъсири бўлдими?

- Таблога қарасак, балки, таъсири бўлгандир. Ёш болалар бўлгани учун 95-дақиқада уч футболчимиз ҳужумга ўтиб кетди ва иккинчи голни уришди. Ёш йигитлар рақибларидан чаққонлик билан ўтиб кетишди. 

- Жамоага қўйилган вазифа қандай?

- Қанча баланд бўлсак, шунча яхши. Чемпионлик деёлмаймиз. Чунки бизга тажриба керак, футболчилар жуда ёш. Ҳа, йўқ эмас, тажрибали футболчилар ҳам бор. Ўтган ўйиндан кейин ҳам айтгандим, ёш футболчиларимиз шу тажрибалиларга қараб ўрнак олиб, яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қилишмоқда. Шу сабабли турнир жадвалида қанча баланд бўлсак, шунча яхши.

- "Бунёдкор"нинг бир неча йиллар олдинги биринчи рақамли даражага қайтишига ишонасизми?

- Бунинг учун катта меҳнат керак. Барча соҳада пасайиш, кўтарилиш бўлади. Секин-секин оёққа туришга, республика чемпионатларида биринчи рақамли бўлишга ҳаракат қилиб келяпмиз.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика