RU

Последние новости

11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  3 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  8 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  6 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0

Мурод Отажонов: "Таркибни кучайтиришимиз керак" Новости

Мурод Отажонов: "Таркибни кучайтиришимиз керак"

Бугун Coca Cola Суперлигасининг қолдирилган 8-туридан ўрин олган "Қизилқум" – "Бунёдкор" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Мурод Отажонов матбуот анжуманида қатнашди.


Ўйин ҳақида

- Ўйин оғир бўлди. Ҳужумда ўйнаш оғирлик қилди. Тўп назоратини қўлга олдик, аммо вазиятларни якунлашда муаммолар юзага келди. Тезроқ ўйнашимиз лозим эди. Рақибга вақт бердик. Йигитларга эътироз йўқ. "Қизилқум"га ҳам очко керак эди. Улар бугун яхшироқ ҳаракат қилишди. 

- Жамоага янги директор тайинланди. Янги раҳбар билан ўзаро суҳбатлашдингизми? Жамоанинг иккинчи даврадаги режалари ва бошқа масалалар борасида фикр алмашдингизми?

- Директоримиз футбол ичида катта бўлган инсон. Шу сабаб ҳам, улар вазият қандай эканлигини жуда яхши биладилар. Биринчи даврани тугатдик, энди ҳар томонлама ўйлаб, қайси томонга юришимизни муҳокама қиламиз. Жамоа таркибини кучайтиришимиз керак. Гол уролмаяпмиз, олдинга тезроқ ўта олмаяпмиз. Ишлашда давом этамиз.

- Расул Йўлдошевнинг ўйинидан қониқдингизми?

- Ў қўлидан келганча ҳаракат қилди. Икки ҳафталик жароҳатдан сўнг қайтди. Ўтган ўйинда ҳам унга имконият бердик. Ҳозир ҳам имкониятга эга бўлди. Пенальтидан гол ура олмади. Буни умуман ёмон жойи йўқ, футболда бўлиб туради. У ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди. Вазият ҳар хил бўлади. Унга ҳеч қандай эътирозим йўқ.

- Иванович анча яхши таассурот қолдираётганди, аммо у жароҳатда экан. Иккинчи даврада ҳам у жамоада қоладими?

- У жароҳатидан қутилиб, жамоа сафига қайтади. Унга ҳам катта ишонч билдиряпмиз ва сафга қайтишини кутмоқдамиз. Иккинчи давра олдидан таркибга янги ўйинчиларни жалб қилишга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: -7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика