RU

Последние новости

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  12 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  141 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  3 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  14 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

Мурод Исмоилов: “Жамоамизнинг муваффақиятли одимида барчанинг меҳнати бор” Новости

Мурод Исмоилов: “Жамоамизнинг муваффақиятли одимида барчанинг меҳнати бор”

Ортда қолган апрель ойида “Нефтчи”нинг қайд этган натижалари таҳсинга лойиқдир. Фарғоналиклар 8-турдан кейин бирор маротаба мағулб бўлмади ва бунда табиийки бош мураббийнинг ҳам роли катта эканлигини айтиш даркор.
“Нефтчи”нинг ушбу зафарли юриши натижасида Мурод Исмоилов УзПФЛ ва “СА” сўровномаси бўйича апрель ойининг “Энг яхши мураббийи” деб топилди. Шу муносабат билан “Нефтчи” устозидан интервью олдик.



- Мурод Музаффарович, аввало апрель ойининг “Энг яхши мураббийи” лауреати бўлганингиз билан табриклаймиз. Ҳақиқатдан ҳам ортда қолган ой Сиз ва бошқарувингиздаги “Нефтчи” учун омадли ўтди. Фикримизга ўзингиз ҳам қўшилсангиз керак?
- Табрик учун сизга ҳам раҳмат. Албатта “Энг яхши” бўлиш ҳамма учун доимо ёқимлидир. Фурсатдан фойдаланиб, каминани ҳам ушбу йўналиш бўйича ғолиб деб топган ОАВ ходимларига миннатдорчилик билдираман. Албатта, нафақат апрель ойи балки чемпионат биз учун омадли ўтмоқда. Истардимки чемпионатни ҳудди шундай юқори нотада якунлашни. Бунинг учун қўлимиздан келганича ишлаймиз. Бор куч ва билимларимизни амалда тадбиқ этишдан сира ортга чекинмаймиз. Кўз тегмасин ҳозирча натижаларимиз кўнгилдагидек кечмоқда. “Энг яхши мураббий” бўлишим замирида ҳам бутун жамоамизнинг аъзоларини мехнати ётибди деган бўлардим. Чунки замонавий футболда мураббийнинг бир ўзи четда туриб бир нимага эришиши қийин. Кўп нарса мураббий томонидан берилган кўрсатмаларни бажарадиган футболчиларга боғлиқ. Шу боис яна қайтараман, йигитларимизнинг мазмунли ўйин намойиш этиши муваффақиятлар гарови бўлмоқда. Қолаверса ҳар бир ўйинимизга ашаддий ишқибозларимиз ташриф буюриб, қизғин қўллаб-қувватламоқда. Уларнинг далдаси бизга қўшимча куч бағишлайди. Бунинг учун барчага раҳмат.

- Ортда қолган ойда жамоангиз ўтказган учрашувлар ҳақида нима дейсиз?
- Осон ўйинларнинг ўзи йўқ. Ҳар бир баҳс жиддий курашларга бой тарзда ўтиб келмоқда. Шахсан ўзим шуни бемалол айта оламанки, “Нефтчи” учун ҳар қандай учрашувнинг қиймати ўта юқори ва унга доим жиддий қарайди.



- Апрель ойида Сизни хурсанд қилган ва аксинча холатлар тўғрисида айтиб ўтсангиз?

- Салбий жиҳатлар айтарли бўлмади ва бу ҳақда тўхталишни ҳам истамайман. Қувонарлиси эса жамоамнинг иштироки биз кутгандек чиқаётганидир.

- Муваффақиятли одимнинг яна бошқа сабабларини нимада кўрсатган бўлардингиз?
- Мураббийларнинг штабининг жуда яхши тузилгани ва футболчилар ўртасидаги муносабатнинг аъло даражада бўлаётгани ҳам натижаларимизга ижобий таъсир ўтказмоқда. Энг асосийси тартиб-интизом юқори ва ички муҳит ҳам кўнгилдагидек. Атрофимдаги мураббийларнинг ҳам кўмаги сезиларли бўлмоқда.

- Натижалар ижобий бўлаётганидан кейин бу йил таркибни шакллантиришда жиддий хатога йўл қўймаганингизни тушуниб етаётган бўлсангиз керак?

- Албатта. Раҳбарият ва мураббийлар штаби билан ўзаро маслаҳатлашган холда, бу йил курашчан жамоа тузишга уриндик. Бунинг учун бамаслаҳат таркибни шакллантириб бордик. Қайси футболчини чақирсак, биз кутгандек ёрдам қиладию, яна қайсилари билан кўзлаган мақсадимизга эриша оламиз. Ўйлайманки Мансур Саидов, Бахтиёр Ёқубов ва Шукурали Пўлатовни “Нефтчи”га қайтарганимиз энг катта фойдали трансферларимиздан бири бўлди. Айнан уларнинг атрофида жамоа туздик. Тажрибали Акмал Холматов ҳам ёшларга ҳар томонлама намуна бўлмоқда. Вазиятга қараб, унинг ҳам хизматидан фойдаланиб бормоқдамиз. Ушбу маҳоратли ўйинчилар орқасида бир қатор иқтидорли футболчилар ўсиб келмоқда. Умид қиламанки, Холматов, Саидов ҳамда Ёқубов сингари ўйинчилар ҳали яна ўз сўзини айтади.  



- Олий лигада бу йил ҳозирча мағлубиятга учрамаган жамоа биргина “Нефтчи” бўлиб турибди. Бундай пайтда футболчиларни ўйинга тайёрлаш қийин кечмайдими?

- Бундан олдин ҳам айтганман, биз ҳозирча ҳеч нарсани қойиллатмадик. Ҳали олдинда қилиниши керак бўлган ишларимиз жуда кўп. Босқичма-босқич ҳаммасини амалга ошириб борамиз. Мехнатимиз маҳсулини эса мавсум сўнггида кўрамиз. Футболчиларга доим айтаман, ҳар бир ўйинга, гоҳ сафар учрашуви бўлсин, гоҳ ўз майдонимиздаги баҳс, қанча мухлис келишидан қайтъий назар чиройли футбол намойиш этишларини. Чунки стадионга келган ишқибоз кетган вақтига ачинмаслиги керак.


Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика