RU

Последние новости

13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  0 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  15 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  2 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  6 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  2 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  31 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1 09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  25 09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  1 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  3 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  7

Мурод Исмоилов: "Турон"дан таклиф кутгандим" Новости

Мурод Исмоилов: "Турон"дан таклиф кутгандим"

Тажрибали мутахассис Мурод Исмоилов ва "Нефтчи" мухлислари ўртасида мулоқот ташкил этилди.

Жараёнда сайтимиз мухбири ҳам иштирок этди. Онлайн мулоқот савол-жавоб кўринишида мухлислар эътиборига ҳавола этилмоқда.

- Мурод ака, таклифимизга рози бўлиб биз билан суҳбатга киришганингиз учун миннатдорчилик билдирамиз. Айтингчи, футболга кириб келишингиз қандай бўлган?


- Таклиф учун раҳмат. Футболга кириб келишим бу анча ўтмишда қолган жараён. Шундай бўлса ҳам қизиқаётган экансиз, жавоб бераман албатта. Дастлаб Борис Петрович, кейинчалик Валерий Сидуновлар қўл остида Марғилон шаҳридаги болалар ва ўсмирлар мактабида шуғулланишни бошлаганман. Кейинчалик 9-синфни тамомлаган вақтимда, аниқ ёдимда бор, ёз ойларида "Нефтчи" ёшлари сафига қўшилганман.

- Мурод ака, бир неча йиллардан буён миллий чемпионатларимизда ишлаб келасиз. Мураббийлик фаолиятингизда энг эсда қоларли ўйин қайси бўлган?

- Бу борада ҳар кимнинг фикри ҳар-хил бўлиши мумкин. Ўзим учун 2015-йили "Истиқлол" стадионида ўтган "Нефтчи - "Машъал" учрашуви бўлган. Ўша ўйинда ҳужумчи Отабек Ҳайдаров захирадан майдонга тушиб 87-дақиқада гол урганди.




- Мурод ака, "Нефтчи"да ишлаётган даврингизда жамоа мураббийлар штабига Андрей Фёдоров ҳам келиб қўшилганди. Шундан сўнг жамоа 5 нафар ҳимоячи ўйнаш услубига ўтди. Бу вазиятни қандай изохлайсиз?


- Тўғри, "Нефтчи" мураббийлар штабига Андрей Фёдоров ҳам келиб қўшилгач ҳимоявий услубни ҳам қўллаб кўрганмиз. 5 нафар ҳимоячи билан ўйнаш таклифи Фёдоровдан чиққанди. У Россияда чемпионатида таниқли мутахассис Қурбон Бердиев билан ишлаган. Ўз тажрибасидан келиб шу таклифни берди ва биз бу услубни амалиётда қўллай бошладик. Бунинг сабаби, биз учун натижа жуда муҳим эди. Боиси "Нефтчи"нинг биздан олдинги бош мураббийи, жамоа афсонаси Юрий Саркисян мунтазам юқори натижалар кўрсатганди. Шундан келиб чиқиб клуб раҳбарияти ва жамоа мухлислари биздан ғалабалар талаб қилишаётганди. Ўшанда янгича услубда ўйнаш, ўйинни ўзгартириш жамоа учун зарур эди ва биз буни амалга оширдик.

- Ҳозирги футболчилар учун иқтисодий жиҳат биринчи ўринга чиқиб қолгандек. Авваллари футболчилар жамоа учун ватанпарварлик руҳида ўйин намойиш этишарди...


- Бу фикрингизга қўшилса бўлади. Ҳозир замон ўзгараяпти, футболчи учун энг муҳими ўйнайдиган жамоасининг молиявий имкониятлари бўлиб қолмоқда. Бизга мураббийларимиз ҳар доим биринчи ўринга футболни қўйишни ўргатишганди. Афсус, ҳозир ундай эмас.

Буни яна иккинчи томони ҳам бор, жамоа ҳам футболчи учун қайғуриши керак. Масалан узоққа бормайлик, "Нефтчи"да Юрий Саркисян қўл остидаги футболчиларга етарлича меҳр кўрсатарди. Иқтидорли футболчи Мансур Саидов бетоб бўлганида Саркисяннинг ўзи бош-қош бўлиб Тибетда даволанишига шароит яратган. Ёки Неъматулло Қуттибоев ва Андрей Фёдоровлар дисквалификация туфайли маълум муддат футболдан четда қолганларида ҳам "Нефтчи" уларнинг ойлик маошларини тўлаб борган. Жамоа ва футболчи ўртасида ўзаро ишонч шаклланиши лозим, шунда натижа ҳам бўлади.

Баъзи жамоаларда футболчилар алданиб қолган холатлар ҳам йўқ эмас. Шу сабабдан ҳар бир футболчи қайсидир жамоадан таклиф олса, аввал унга бериладиган маблағ ҳақида келишиб олаяпти. Уларни ҳам тўғри тушуниш керак, футболдаги умри қисқа бўлиши мумкин. Ўйнаётган даврида нимагадир эришиб олмаса, кейинчалик ёши ўтгач ишсиз қолиши ҳам мумкин. Ҳамма ҳам футболни тугатгач, мураббий ёки ҳакам бўлиб ишламайди.

- Мураббий сифатидаги фаолиятингизни илк бор қайси жамоада бошлагансиз?

- Қувасойнинг "Цементчи" жамоасида илк бор бош мураббий сифатида ишлагандим. Кейинчалик "Пахтакор" академиясида, ёшлар жамоасида ишладим. Асосий таркиб жамоасида ёрдамчи мураббий, бир оз муддат бўлса ҳам бош мураббий лавозимида ҳам фаолият олиб борганман.




- "Нефтчи" ҳақида фикрингиз қандай? Жамоадан таклиф тушса ишлаган бўлармидингиз?


- Ҳеч шубҳасиз ва муболағасиз "Нефтчи" мен учун ҳамиша қадрли бўлган. Ҳозирда Илҳом Мўминжонов бошчилигидаги мураббийлар штаби жамоада яхши ишларни амалга оширишмоқда.

Қўлга киритилаётган ғалаба ва натижалар бизни хурсанд қилмасдан қолмайди. Худо ҳоҳласа "Нефтчи" бу йил Суперлигага қайтади. Биз бунга ишонаяпмиз ва умид қилаяпмиз.

Қачондир жамоадан таклиф тушса ҳеч қачон рад қилмайман. Қўлимдан келганича боримни бериб ишлашга тайёрман. Айтиб ўтганимдек, "Нефтчи" ҳамиша мен учун қадрли бўлиб қолаверади. Турлича фикр шаклланмаслиги учун айтиб ўтай, "Нефтчи"нинг ҳозирги мураббийлар штабига фақат омад ва ғалабалар тилайман. Биз мухлис сифатида жамоа учун ҳамиша дуодамиз.

- Исломбек Исмоилов "Турон" бош мураббийлигидан кетганидан сўнг клуб раҳбариятидан таклиф кутганмидингиз?


- "Турон"да Исломбекка ёрдам бериб келаётгандим. Бу жамоада жуда яхши ва самарали ишлар амалга ошириб келинмоқда. Очиғи Исломбек бош мураббийликдан кетганидан сўнг клуб раҳбариятидан таклиф кутганман. Ҳозирда жамоа бош мураббийлигини қўлга олган Игорь Шквирин яхши ишлаяпти деб ўйлайман.

"Турон" узоқ муддатни кўзланган яхши лойиҳа. Клуб раҳбарияти билан мунтазам алоқада бўлиб келаяпман. У ерда жуда яхши инсонлар ишлайди. Исломбек Исмоилов ҳозир U-21 жамоасида бош мураббий сифатида ишламоқда. "Турон"га ҳамиша омад тилайман, юқоридаги айтганимдек клубда жуда яхши инсонлар ишлайди.


Онлайн мулоқот жараёнидан матнларни Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика