RU

Последние новости

00:16Эрик тен Хаг ўзига янги иш топди  0 23:57Африка Миллатлар Кубоги. Жазоир Конго ДР дарвозасига 119-дақиқада ғалаба голини уриб, чорак финалга йўл олди  3 23:31Турдимуродов, Ибрагимов, Эсанов – миллий жамоага номзод футболчилар кўрикдан ўтказилмоқда  1 23:03"Бир соат ичида бир оғиз ҳам гапирмади" – Хабиб Нурмагомедов Абдуқодир Ҳусанов билан учрашув ҳақида  9 22:32Ўзбекистон U-18 терма жамоаси машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 22:14Расман: Неъматуллоҳ Рустамжонов "Андижон" клуби аъзосига айланди  1 21:32Расман: Асилбек Алиев "Андижон" футболчисига айланди!  8 21:25"Ювентус" Кьезани "Ливерпул"дан қайтариши мумкин  0 21:05"Навбаҳор" клуби янги мавсум учун тайёргарликни давом эттирмоқда  1 21:00"Реал" 70 млн евролик хавбекка кўз тикди  1 20:37Ҳумоюнмирзо Иминов: "Мен рақобатга тайёрман"  2 20:15Гвардиола "Манчестер Сити" ҳимоячиларининг жароҳатлари билан боғлиқ вазиятни изоҳлади  10 19:51"Динамо" БААда ЦСКАга қарши майдонга тушади  4 19:34"Навбаҳор" машғулотлари Championat.asia объективида  4 19:172025 йил давомида Ўзбекистоннинг энг кўп нархи ошган футболчилари  9

Мурод Исмоилов: “Рақибни менсимаслик шундай оқибатларга олиб келади!” Новости

Мурод Исмоилов: “Рақибни менсимаслик шундай оқибатларга олиб келади!”

Ўзбекистон Кубогининг 1/16 босқичидан ўрин олган “Оқ-тепа” – “Нефтчи” учрашуви якунлангач, меҳмонлар устози ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Даставвал, “Оқ-тепа” жамоасини, мухлисларини чиройли ғалаба билан табриклайман! “Пахтакор”да ишлаганимда шогирдларим бўлган футболчиларнинг ўйинини кўриб улар учун хурсанд бўлдим. “Нефтчи” ҳақида нима дейишим мумкин? Рақибни менсимаслик шундай оқибатларга олиб келади. Кеча бўлиб ўтган Кубок баҳсларида “Динамо”, “Олмалиқ”, “Қизилқум” биринчи лига клубларига қарши ўйинларда мағлубиятга учраб мусобақани тарк этганди. Бу бизга дарс бўлгани йўқ. Футболчилар ақлини йиғиштириб олмади. Кеча ҳам шу ҳақида огоҳлантиргандик, аммо бугун яна билганларидан қолмади. Бунақа футбол ўйнаб бўлмайди!

- Биз ҳар бир учрашувга ғалаба мақсадида тушамиз. Мен футболчиларга доим айтаман: мухлисларнинг ҳурмати учун ҳам ўйнанглар. Агар бундай учрашувларда ўйнашни исташмаса ёки чарчоқ аломатлари бўлса, айтишсин, уларнинг ўрнига ҳаракат қиладиган футболчиларимиз бор.

- Бугунги мағлубият “Бунёдкор”га қарши ўйин олдидан футболчиларнинг руҳий ҳолатига салбий таъсир қилади, деб ўйламайман. Бугун бир қатор ёш ўйинчиларга имконият бергандик. Вазиятни ўзингиз кўрдингиз. Профессионаллик сари ҳали кўп ишлашимиз кераклиги бугун кўриниб қолди - дейди Мурод Музаффарович.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика