RU

Последние новости

15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  0 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  2 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  5 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0 13:18"Қайрат"нинг 18 ёшли посбони Касильясни ортда қолдирди  0 12:50Моуринью "Бенфика" қароргоҳига қора Ferrari'да келди  2 12:22Симон Миньоле Чемпионлар Лигаси тарихига кирди  1 11:53Мессининг "Интер Майами"даги келажаги маълум  0 11:25Футзал бўйича Осиё Кубоги-2026 саралаш мусобақаси олдидан митинг бўлиб ўтди  1 10:52Мбаппе "Олтин тўп" топшириш маросимига бориши ҳақидаги саволга жавоб берди  14 10:28МЮ қишда Португалия термаси аъзосини сотиб олмоқчи  3 10:00Сергей Чигодаев: "Биринчи бўлимда футболчиларимиз бироз ҳаяжонланишди"  7 09:33Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  8

Мурод Исмоилов: "Омад келмаса қийин экан" Новости

Мурод Исмоилов: "Омад келмаса қийин экан"

"Нефтчи" - "Машъал" (0:0) учрашувидан сўнг бўлиб матбуот анжуманида иккинчи қисмида Мурод Исмоилов иштирок этди.
"Ўйинда яна ўша вазиятлардан фойдала олмаслик бизга қимматга тушди. Бир нечта вазият яратдик, ўзинглар кўрдинглар тўп дарвозага киришни истамади", - деб гап бошлади Исмоилов.

"Отабек Зокиров ва Отабек Исроилов майдонга тушгач ўйин ўзгариб кетди. Улар кеча ёшлар лигасида ҳам ўйнашганди. Шу боис бугун тўлиқ ўйнай олишмасди. Биз ишонган тажрибали футболчилар ўзларини кўрсата олишмаяпти, энди ёшларга кўпроқ имкон беришга қарор қилдим".

"Тўғри мухлисларимиз биздан ҳар бир турда ғалаба кутишади. Аммо мураббий сифатида амалда бажаришимиз керак бўлган вазифалардан оғишиб кетсам яна аввалга ҳолатимизга қайта олмаймиз. Мен мураббий сифатида қўлимдан келган барча ишни қилаяпман. Футболда доим ҳам ўхшайвермайди. Юксак даражадаги футболчилар билан ҳам натижага эриша олмаслик ҳолатлари кузатилган. Футболчилар роса ҳаракат қилишди, аммо омад келмади".

"Бирдагина таркибни ёшартириб юборсак ҳам қийин бўлади, аста-секин уларни майдонга тушириб бориш керак. Биринчи даврани охиригача 7-8 та ёшларни таркибга қўшаман. Маҳаллий, ғайратли ва футбол ўйнашни хоҳлаётган футболчиларга кўпроқ эътибор қаратаман. Лекин, натижа бирданига бўлмайди", - дейди Мурод Исмоилов.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика