RU

Последние новости

00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  0 00:51Эдем Неманов: "Медаллар учун курашамиз ва барчаси ўзимизга боғлиқ"  0 00:50Владимир Бубанья: "Насиб бўлса, ўтиш ўйинларида иштирок этмаймиз"  0 00:39Вадим Абрамов: "Самарқанд ЖЧга мезбонлик қиладиган стадионга эга бўлиши керак. Чемпионлик учун курашмаётганимизга ўзимиз айбдормиз"  0 23:55Шерзод Жўраев: "Насаф"дек жамоага қарши футболчиларни алоҳида руҳлантириш шарт эмас"  0 23:30Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган  13 23:11Расман: Лучано Спалетти "Ювентус" бош мураббийи этиб тайинланди  3 23:05Суперлига. "Навбаҳор" – "Насаф" 0:0  5 22:59Рўзиқул Бердиев ОКМК билан ўйиндан кейинги матбуот анжуманида айтган гаплари бўйича изоҳ берди (тўлиқ матбуот анжумани)  18 22:31Пирс Морган Криштиану Роналдунинг ҳаётидаги "энг очиқ" интервьюни эълон қилди. Суҳбат кейинги ҳафта премьера қилинади  3 22:02Ҳаким Фузайлов: "Жамоам 70 дақиқа футбол ўйнаяпти. Балки ўрнимга бошқа мураббий мавсумни тугатиб қўйгани маъқулдир"  5 21:39Лисандро оғир жароҳатидан сўнг МЮ машғулотларига қайтди  0 20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  2 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  201 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  11

Мурод Исмоилов: "Бугун ҳаёт ва мамот жанги бўлди" Новости

Мурод Исмоилов: "Бугун ҳаёт ва мамот жанги бўлди"

Суперлиганинг учинчи туридан ўрин олган "Турон" - "Локомотив" (2:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Мурод Исмоилов фикрлари билан ўртоқлашди.





"Аввало яқинлашаётган Наврўз байрами билан барчани табриклайман. Ҳаммага энг яхши тилакларимни билдириб қоламан. Бевосита ўйин ҳақида фикр билдирсам, йигитлардаги шижоат ва иштиёқ дастлабки 20 дақиқаликда самара берди. Вазифаларни ҳаммасини бажаришди. Шунга яраша иккита гол ҳам урдик. Лекин тезкор жавоб голини ўтказиб юбордик. "Локомотив" ҳам яхши ижрочиларга эга шаклланган жамоа. Иккинчи бўлимда футболчимиз қўли билан ўйнаб юборди. Бундай вазият ҳаммада бўлиши мумкин. Бир киши кам бўлиб қолганимизга қарамасдан ҳужумлар уюштирдик. Якунда бир очкога эга чиқдик. Бугун ютишимиз ҳам ёки бир киши кам бўлиб мағлубиятга учрашимиз ҳам мумкин эди. Ўйлайманки йигитлар қўлидан келганча ҳаракат қилишди. Уларнинг аксариятида жароҳат ҳам бор эди".

- Ганалик ҳужумчи Кваме Карикари жуда кўп вазиятлардан фойдалана олмади. Унинг захирага олинмаганига қандай изоҳ бера оласиз?

- Олдиндан Асилбек Қаюмовни туширишни режалаштирган эдик. Билол Тошмирзаевни мажбуран алмаштирдик. Абдулазизхон Абдурашидов майдонга тушди. Умуман олганда қизил карточка режаларимизни ўзгартириб юборди.

- Касмининда сариқ карточка бор эди. Бундай вазиятда қандай қилиб қўл билан ўйнаш мумкин?

- Бундай ҳолат ҳаммада мухлислар қаршисида, босим остида юзага келиши мумкин. Буни инсоний фактори десак ҳам бўлади. Ҳеч кимни айбдор қилмаймиз. Таҳлил қиламиз, тушунтирамиз.

- Жамоа ҳар бир ўйинда кўплаб сариқ карточкалар олмоқда. Мана бугун қизил карточка ҳам кўрсатилди. Балки тарбиявий муҳит яхши эмасдир?

- Тартиб интизом борасида футболчиларга эътирозимиз йўқ. "Сўғдиёна" билан, қолаверса бугун ҳаёт ва мамот жанги бўлди. Кураш кечди. Сариқ карточкадан ҳеч ким суғурталанмаган. Биз атайлаб қилишни кўрсатма бермаймиз. Ўйин пайтида рўй бермоқда. Ички интизом жамоамизда яхши. Майдонда кураш бўлиши табиий.

- "Андижон"га ижарага берилган Дониёр Исмоилов давралар оралиғида вазият тақозо этса жамоага қайтадими?

- Ҳа, албатта. Шундай келишув бўлган. Дониёр Исмоилов бутунлай кетгани йўқ. "Андижон"да кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишини айтди ва биз бунга рози бўлдик. Лекин клубда давралар оралиғида қайтариб олиш ҳуқуқи бор.

- Жароҳат олган футболчилар ҳақида...

- Фозил Мусаевни жароҳатидан тикланди, деб туширгандик. Аммо барибир билинди. Бо Ёнгда ҳам шундай. Катта юкламалар берилса оғриқ пайдо бўляпти. Улар яхшилаб тикланиб машғулотларга қайтишса ҳаммаси жойида бўлади. Кўпчилик жароҳат билан ўйнамоқда. Ўйиндан ўйинга ҳаракатларимиз ўхшаяпти. Мана бугун голлар урдик.

- Кейинги турда жамоани "Насаф" билан ўйин кутмоқда...

- "Насаф" ўз номи билан "Насаф". У ерда Рўзиқул Бердиев яхши фаолият олиб бормоқда. Шунга яраша тайёргарлик кўрамиз. Олдинда тикланиб олишимиз учун вақтимиз етарли.


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика